Россия талабалар пойтахти ўзбекистонлик абитуриентларни ўқишга таклиф этади

© Пресс-служба ТУСУРЛекция в ТУСУРе
Лекция в ТУСУРе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2021
Oбуна бўлиш
Сунъий интеллектни ўрганиш, инсон саломатлигини учун биотехнологиялар ишлаб чиқиш ёки тажрибали мутахассислар раҳбарлигида IТ-стартап очиш - буларнинг барчасини талабалик даврининг ўзидаёқ амалга ошириш мумкин.
Томск давлат бошқарув тизимлари ва радиоэлектроника университети (ТУСУР) Ўзбекистон абитуриентларини янги ўқув йилида бакалавриат, мутахассислик ва магистратура йўналишлари бўйича ўқишга таклиф этади. Ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йил 1 июндан бошланади, дея хабар берди университет матбуот хизмати.
© Пресс-служба ТУСУРГлавный учебный корпус ТУСУРа
Главный учебный корпус ТУСУРа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2021
Главный учебный корпус ТУСУРа

Ичкаридан нигоҳ/ Талабалар нима дейди?/Янги ҳаёт

Бугунги кунда ТУСУРда дунёнинг 36 давлатидан 14 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда, улардан 746 нафари Ўзбекистондан. Университет маълумотларига кўра, ўзбекистонлик талабалар "Иқтисодиёт", "Менежмент", "Информатика ва компьютер инжиниринги", "Ҳуқуқ", "Электроника ва наноэлектроника", "Техник тизимларда менежмент", "Дастурий таъминот инжиниринги" йўналишларини танлайдилар."Амалий информатика", "Бизнес информатика".
“ТУСУРга ўз-ўзидан ўқишга кирдим десам бўлади: дўстимни қўллаб-қувватлаш учун имтиҳон топширишга бирга боргандим. Натижада, дўстим талаба бўлди, лекин менга баллар етмади. Таслим бўлмасликка қарор қилдим ва рус тили, математика, физика ва информатика фанларидан кириш имтиҳонларига қизғин тайёргарлик кўра бошладим. Кейин эса мен ўзимни Россиянинг талабаларга бой шаҳри - Томскда топдим. Ҳозир бакалавриат босқичининг “Фотоника ва оптоинформатика йўналиши бўйича 1-курсда таҳсил оляпман, – дейди ТУСУР талабаси Бек Мирзараҳимов (Ангрен ш.)
© Пресс-служба ТУСУРБек Мирзарахимов
Бек Мирзарахимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2021
Бек Мирзарахимов
Биринчи курс талабасининг фикрича, университетда ўқиш осон эмас, аммо қизиқарли. Мирзараҳимов 3Д фигураларни (муҳандислик графикаси) лойиҳалашни яхши кўради.
"ТУСУР талабалар учун кўплаб имконият эшикларини очади. Масалан, мен университет матбуот хизматида ҳам ишлайман – видео монтаж қилиш билан шуғулланаман. Келажакда анимациялар яратмоқчиман ва моушн-дизайнни ўрганмоқчиман", дейди у.
Университетда 20 дан ортиқ маданий-ижодий тўгараклар, 25 та талабалар ўзини ўзи бошқариш бирлашмалари, 29 та спорт тўгараклари, волонтерлар ва табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари бор.

Кремний водийси ва русча Space-X/ Талабалар тадбиркорлигининг тортишиш нуқтаси

ТУСУР электрон, ракета-космик ва IT соҳаларида кадрлар тайёрлаш бўйича Россия таълимида етакчи. Университет бакалавриат ва мутахассислар тайёрлашнинг 31 та йўналиши, шунингдек, 20 та магистратура дастуриларини амалга оширади. Бундан ташқари, университет талабаларнинг технология тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга фаол ҳисса қўшиб келмоқда.
2004 йилда университет негизида Россияда илк университетлараро “Дўстлик” талабалар бизнес инкубатори (ТБИ) очилди. У ахборот технологиялари ва электроника соҳасида илмий юқори технологияли бизнесни яратишни таъминлайди. 18 йил давомида университет инкубатори деворидан йиллик умумий айланмаси 70 миллиард рублдан ортиқ бўлган 210 дан ортиқ муваффақиятли кичик инновацион корхоналар пайдо бўлди", дея таъкидлади университет матбуот хизмати.
© Пресс-служба ТУСУРНаучно-исследовательская деятельность в ТУСУРе
Научно-исследовательская деятельность в ТУСУРе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2021
Научно-исследовательская деятельность в ТУСУРе
Шунингдек, университетда талабалар ва битирувчиларга ёрдам берадиган Бандликка кўмаклашиш маркази ташкил этилган. Масалан, университетда талабалар потенциал иш берувчилар билан учрашадиган "Карьера кунлари" ташкил этилади. Машҳур иш қидириш хизмати Superjob маълумотларига кўра, 2021 йилда ТУСУР иш ҳақи бўйича техник университетлар рейтингида 15-ўринни эгаллади (https://students.superjob.ru/reiting-vuzov/it/). IТ соҳасида ишлайдиган университет битирувчисининг ўртача иш ҳақи 105 минг рублни ташкил қилади.
Университет стратегик ҳамкорлари орасида "АВТОВАЗ" АЖ, "Ижев Радиозавод"и, "Реле технологияси бўйича махсус конструкторлик ва технологик бюроси" АЖ, "ЭлеСи" ОАЖ, "Сургутнефтегаз" ОАЖ, "Томскнефтехим" МЧЖ, Роскомнадзор,(Томск вилояти) "Молиявий технологиялар маркази" ОАЖ, “Янги қидирув технологиялари” МЧЖ, “ВТБ Банки” ХАЖ ва ҳ.к. бор.
© Пресс-служба ТУСУРТУСУР с высоты птичьего полета
ТУСУР с высоты птичьего полета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2021
ТУСУР с высоты птичьего полета
Бундан ташқари, университет Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қошидаги компьютер технологиялари академик лицейи ҳамда Тошкент ахборот технологиялари унивеститети билан ҳамкорлик қилади.

Қабул қоидалари

ОТМ га ҳужжатларни бир неча усулда: университетнинг расмий веб-сайти abiturient.tusur.ru да онлайн тарзда, почта орқали ҳамда Томскдаги университетнинг қабул комиссиясида шахсан (ёки вакил орқали) топшириш мумкин. Чет эллик абитуриентлар учун кириш тест синовлари катта эҳтимол билан масофадан ўтказилади, дейди чет эллик талабалар билан ишлаш бўйича етакчи эксперт, академик мобиллик дастурлари координатори Мария Афанасьева.
“Ўтган йили коронавирус пандемияси туфайли тест синовлари онлайн тарзда ўтказилган эди. Катта эҳтимол билан, 2022 йилда ҳам масофавий тарзда бўлиб ўтади. Бундан ташқари, кўплаб МДҲ мамлакатларида ташриф комиссиялари фаолият юритади, шу сабабли имтиҳонларни ўз шаҳрингизда ҳам топширишингиз мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ва университет веб-сайтида эълон қиламиз", - дея изоҳ берди у.
Бюджет ўринлари учун танловда Ўзбекистон фуқаролари ватандошлик мақомини тасдиқлаган ҳолда иштирок этишлари мумкин. Бундан ташқари, хорижлик абитуриентлар ўзлари қизиққан йўналишни танлаб, тўлов асосида ўқишга киришлари мумкин.
© Пресс-служба ТУСУРЗимний студенческий досуг
Зимний студенческий досуг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2021
Зимний студенческий досуг

Чегарадан ўтиш

Ҳозирда COVID-19 сабабли чет эллик абитуриентлар учун Россияга кириш учун махсус қоидалар мавжуд.
“Биринчи босқич- ўқишга қабул қилингандан камида 10 кун олдин электрон почта орқали университет билан боғланиш ва мамлакатга кириш бўйича кўрсатмалар олиш зарур. Иккинчи босқич –мамлакатга киришдан камида уч кун олдин ПЦР тести орқали коронавирус инфекциясини текширувидан ўтиш керак, - дея қўшимча қилди Афанасьева.
Чегарадан ўтиш ва ётоқхонага киришда, эксперт таъкидлаганидек, абитуриентлар рус ва инглиз тилларида ПЦР тестининг салбий натижаси кўрсатилган тиббий маълумотнома, шунингдек, мамлакатга кириш мақсадини тасдиқлаш учун университетга қабул қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманикўрсатишлари лозим. Россияга кириш қоидалари бўйича тўлиқ кўрсатмалар билан университет веб-сайтида танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0