Жамият

Тахтақорача довони қайта очилди - ФВВ

© totenherzПеревал "Тахтакорача"
Перевал Тахтакорача - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2021
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг саъй ҳаракатлари натижасида бугун тонгда Тахтақорача довони қайта очилди.
ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. "Тахтақорача" довони автомобиль ҳаракати учун қайта очилди, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Фақулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида тегишли ташкилотларнинг ходимлари томонидан олиб борилган зурурий тадбирлар натижасида соат 08:20 да "Тахтақорача" довони автомобиль ҳаракати учун қайта очилди, - дейилган хабарда.
Маълумот учун, 13 декабрь куни "Тахтақорача" довонида тинимсиз қор ёғиши оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар хосил бўлганлиги боис, автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.
Эслатиб ўтамиз, М-39 "Тошкент - Термез" йўли Тахтақорача довони орқали Самарқанд вилоятининг Ургут туманини Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани билан боғлаб туради. Довон баландлиги денгиз сатҳидан 1780 метрни ташкил қилади. Ушбу йўл орқали ҳар қандай об-ҳавода автобуслар ҳаракати таъқиқланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала