Тошкентда автобус ёниб кетди - видео

© Sputnik / Рамиз БахтияровВозобновление движения общественного транспорта в Ташкенте
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2021
Oбуна бўлиш
Ёнғин оқибатида автобуснинг орқа салон қисми ёниб зарарланган.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Бугун соат 15:21 да Тошкент шаҳар Сергели тумани “Дўстлик-1” даҳасида 47-йўналиш бўйича ҳаракатланаётган “MERS” русумли автобусда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:25 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:34 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автобуснинг орқа салон қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0