Дунёда

Араб ҳуснихати ЮНЕСКО маданий мероси рўйхатига киритилди

© Sputnik / Д. Калинин / Фотобанкка ўтишОбразцы арабской каллиграфии
Образцы арабской каллиграфии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2021
Араб ҳуснихати ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. ЮНЕСКО сешанба куни араб ҳуснихатини номоддий маданий мерос рўйхатига киритди.
Саудия Арабистони бошчилигидаги 16 мусулмон давлати араб ҳуснихатини ташкилотнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш учун ариза топширди.
"Араб ҳуснихати - уйғунлик, нафосат ва гўзалликни ифодалаш учун араб ёзувини равон ёзиш бадиий амалиётни намоён этади. Расмий ва норасмий таълим орқали ўргатилиши мумкин бўлган бу амалиётда араб алифбосининг йигирма саккиз ҳарфидан фойдаланилади, улар ўнгдан чапга ёзилади" - дейилган ЮНЕСКО сайтидаги хабарда.
Баёнотда ёзилишича, хаттотлик дастлаб ёзув тушунарли ва ўқилиши учун яратилган бўлиб, аста-секин анъанавий ва замонавий асарларда қўлланиладиган араб ислом санъатига айланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала