Колумнистлар

Мотамсаро саммит: Нима сабабдан Байден Россияга қарши коалиция тўплай олмади

© AFP / Chip Somodevilla / Getty Images North AmericaПрезидент США Джо Байден произносит вступительную речь на виртуальном "Саммите за демократию" в Вашингтоне, округ Колумбия
Президент США Джо Байден произносит вступительную речь на виртуальном Саммите за демократию в Вашингтоне, округ Колумбия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2021
АҚШда 110 давлат иштирокида бўлиб ўтган "Демократия саммити" шу қадар зерикарли ва ОАВ назарида "жим" ўтди-ки, уни демократия тантанаси эмас кўпроқ демократия мотам маросими дейиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Биз сабр билан тўрт кун кутдик, лекин Жо Байден маъмурияти ўтган жума ва шанба куни уюштирган “Демократия саммити” ҳақида дунё ОАВларида ҳеч қандай шов-шувли хабар пайдо бўлмади. Дам олиш кунлари аллақачон тугаган бўлса-да, ушбу “буюк ҳодиса” ҳақида маълумот жуда кам.
Ҳатто қидирув тизимлари орқали қидирсангиз-да, 110та давлат раҳбарлари видеоалоқа орқали бирин-кетин демократияни мақтаб гапирган саммит ҳақида жиддий ва мулоҳазали мақола топилмайди.
Буни фақат бир сўз билан аташ мумкин – Мағлубият. Улар ўзи нима хоҳлаган эди? Ҳа, улар яна бир бор “демократия тирик, у ҳозир яна бир бор ёшариб, ўзини тиклаб олмоқда” дейишмоқчи эди. Шундай дейишди ҳам, лекин бунга жавоб – фақат сукунат бўлди. Хулоса – демак бу саммит зерикарли ўтган, айтишга арзийдиган ҳеч нарса йўқ.
Шу ўринда олдинги замонлар эсга тушиб кетди... Владимир Ленин таваллудининг 100 йиллигини нишонланганда барча коммунистик давлатлар бўйлаб мажлислар, концертлар, рус миллий мусиқа аспоблари иштирокида оркестр чиқишлари бўлиб ўтган, мавзуга оид фильм ва спектакллар намойиш этилган эди. Чунки мавзу объекти - доҳий шахси қизиқарли эди. Демократия эса – одам эмас, шунчаки фалсафа, бир тоталитар эътиқод.
Келинг энди ушбу “оламшумул воқеа”дан олдин нималар бўлганини бир эсга олайлик. Дунё ОАВлари бўлажак воқеани ўта мақтаб, осмонларга кўтариб ёзишган эди. Бу билан демократлар ўзларини ўзлари боши берк кўчага киритиб қўйишди. Ахир тадбирга ҳаммани чақирса (200га яқин тан олинган ва олигнмаган мамлакатлар) – бу БМТ бўлиб қолади. Егар расман демократик деб тан олинган мамлакатларни чақирса – аксарият авторитар дунё орасида бир тўда сектантларга ўхшаб қолади.
Охир оқибатда 110та давлат таклиф қилинди, уларнинг рўйхати жуда ғалати чиқди. Осиёдан, масалан, можароли президентга эга бўлган Филлипин таклиф қилинган, лекин мутлақ демократик ва “ғарбга хайрихоҳ” бўлган Сингапур таклиф қилинмаган. Нега? Россия ва Хитойнинг таклиф қилинмагани эса, фақат бир нарсадан – АҚШ яна бир бир дунёни иккига ажратиб томонлар орасида низо уйғотмоқчи бўлганидан дарак беради. Ва улар бунга эришишди ҳам.
Politico нашри ёзишига кўра, саммитнинг муқобил ғояси қуйидагича бўлган: “Байден саммини демократияни қутқариб қола олмайди. Уни тузтиш учун 18та муқобил ғоялар таклиф қилинади”. Бу ғоянинг муаллифлари Россия ва бошқа давлатлардан келган Лилия Шевцова ва Владимир Милов каби супердемократлар.
Саммитда сўзга чиққан ушбу супердемократлар – Американи ҳар томонлама танқид қилишди. Уларнинг фикрига АҚШ будун дунё бўйлаб нодемократ мамлакатларга қарши етарлича кураш олиб бормаяпти ва ушбу кураш учун уларга пул ва авиаташувчилар етказиб бермаяпти. Ҳа булар олдин ҳам ҳам эшитганмиз. Ҳа айтмоқчи, Байденнинг ўзи ҳам “демократияни даволашни АҚШнинг ўзидан бошлаш керак” деди. Лекин нутқ сўзлаш имкони юқори лавозимли амалдорларга, ўқитувчиларга эмас, негадир юқорида айтиб ўтилган - профессионал демократларга берилди.
Айтиш жоизки сўнгги йилларда дунёда демократиядан “чарчаган” давлатлар сони ошиб бормоқда. Вазиятни тузатиш учун биринчи навбатда, “беморга” ташҳис қўйиш керак. Демак яқинда биз Ғарбнинг “д” ҳарфидан бошланувчи тоталитар эътиқодини мағлубиятини тан олинишини ва вазиятни тузатиш учун бирор янги нарса ўйлаб топилиши кераклиги ҳақида эшитамиз.
Хўш айнан нима қилиш мумкин? У ерда айтилган шунчаки зерикарли гаплар занжири ҳеч нарса англатмайди, уларга ҳеч ким ҳатто иқтибос ҳам келтирмаган. Шундай бўлса-да АҚШ ушбу “концерт”ни альянсни янгилаш йўлида янги ҳодиса деб ҳисоблайди. Бир йилдан сўнг “керакли” одамлар яна бир тўпланишади ва ўшанда аниқ фикрлар, жумладан чақирилиши керак бўлган меҳмонлар рўйхати ҳам эълон қилинади.
Ҳозирча эса, АҚШ ўз етакчилигини намойиш қилиш учун саммитга тайёрлаган бир қатор халқаро дастурлар гулдастаси билан танишамиз. Уларнинг айримларига ҳатто маблағ ҳам ажратилган. Ёппасига улар “демократик янгиланиш бўйича президент дастури” дейилади”.
Улар орасида “Эркин ва мустақил ОАВларини қўллаб-қувватлаш”, коррупцияга қарши кураш, ислоҳотчи демократларни қўллаб-қувватлаш, демократия йўлида ахборот технологияларини олға суриш, “эркин ва одил сайловларни ҳимоя” қилиш каби дастурлар бор.
Шу ўринда ўз ўзидан савол туғилади: олдин ўнлаб йиллар давомида бу шахслар нима иш билан шуғулланган? – Шу ишнинг ўзи билан. Дунёнинг турли мамлакатларидаги ўзларига хайрихоҳ бўлган одамларга пул тарқатиб келишган. Улар бўлса ўз ҳукуматларига қарши ахборот урушлари олиб борган. Интернетда ахборот урушлари олиб бориш, ҳар қандай сайловни шубҳа остига қўйиш ва ҳо казолар. Энди бўлса ўзгариши мумкмин бўлган ягона нарса – демократ бўлишни истаган ҳар кимни ўз маблағи эвазига ушбу сиёсатни қўллаб қувватлашга мажбурлашдир. Тўхтанглар, ахир бу иш ҳам имкон бор жойларда ҳизир ҳам амалга ошириб келинмоқдағку?
Эслатиб ўтамиз, ким бўлишидан қатъий назар ҳаммага демократиянинг тўғри моделини “мажбурлаб кийдириш” иккита аянчли оқибатга олиб келди. Биринчидан – ҳозир дунёда энг талабгир мафкура – турли кўринишдаги консерватизм. Унинг шиори – одамларнинг “миясини чайиш”ни бас қилинг, уларни тинч қўйинг ва ўзлари танлаган йўлдан боришга имкон беринг. Иккинчидан – демократия деган “жевачка”нинг мағзини ҳамма тушуниб бўлди. Бу жуда зерикарли.
Шунча ташвиш, ваҳима, 110та давлатни жамлаш натижасида ҳеч нарса бўлмадику? Бўшлиқ холос. Ҳозир улардан нима учун йиғилганини сўрасангиз - ўзлари ҳам билмайди. Натижа – саммит демократия ҳимояси эмас, кўпроқ унинг мотам маросимига ўхшайдиган бўлди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала