«Омадли жентлменлар» изидан
Режиссер Александр Серыйнинг аксариятга яхши таниш бўлган «Омадли жентлменлар» фильми экранларга чиққанига 13 декабрь куни 50 йил тўлди. Томошабинлар ушбу фильмни илк бор 1971 йилнинг декабр ойида томоша қилишган эди.

Картина юбилейи муносабати билан Sputnik мухбири Ўзбекистонда ушбу детектив-комедия суратга олинган манзилларда — Самарқанд шаҳри ва Каттақўрғон туманида бўлди.
Чапдаги сурат: Қамоҳона саҳналари суратга олинган Каттақўрғон тергов изолияторида бўлиб ушбу жойлар бугун қандай кўринишга эга эканини суратга олди.
Ўнгдаги сурат: Доцент «Аптингни ёраман, кўзингни ўйиб оламан!» деб бақирган камера.
Қамоқхонадан қочиш саҳнаси ҳозирги Кимёгарлар (собиқ Суперфосфатный) посёлкасида, ўша ердаги кимё заводи ҳудудида суратга олинган. Ҳозир эски корхонадан деярли ҳеч нарса қолмаган. Фақат айрим объектлар.
Қочоқлар спортчилар кийими кийиб 1404 йилда қурилган «Гўр-Амир» мақбараси ёнидан югуриб ўтишмоқда.
Чапдаги сурат: Нотаниш шаҳарга келиб қолган Леонов персонажи маҳаллий болакайдан бу ер қайси шаҳар деб сўрайди. Ушбу саҳна Руҳобод мақбараси ёнидан олинган.
Ўнгдаги сурат: Мақбара 1380 йилда шайх Бурхониддин Сагарадж шарафига қурилган.
50 йил олдин каттақўрғондаги тергов изолиятори чап томондаги суратда акс этган. Ҳозир ушбу бино таниб бўлмас даражада янгиланган.
1972 йилда ушбу совет кинематографининг етакчисига айланди. Уни 65,2 миллион киши томоша қилди. «Омадли жентлменлар» ҳозирга қадар кўпчилликнинг севимли фильми бўлиб қолмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала