Ўзбекистон радиацион хавфсизлик бўйича мутахассислар тайёрламоқда

© УзатомКак проходят занятия в филиале НИЯУ МИФИ после карантина
Как проходят занятия в филиале НИЯУ МИФИ после карантина  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2021
Oбуна бўлиш
Радиацион хавфсизлик бўйича мутахассислар тайёрлаш масаласида Ўзбекистон Россия ва МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Ўзбекистон радиацион хавфсизлик бўйича мутахассислар тайёрлаш бўйича МАГАТЭ ва Россия билан изчил ҳамкорликни йўлга қўйган. Бу ҳақида 14 декабрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Саноат хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари Иброҳим Тошкентбаев хабар қилди.
"Бу борада (радиацион хавфсизлик - таҳр.) таъминлаш бўйича олдимизда турган вазифалардан энг муҳимларидан бири, бу - кадрлар масаласидир, - дейди Тошкентбаев. Айни вақтда 3 нафар ўзбекистонлик талаба Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси кўмагида Москва шаҳридаги Миллий ММФИ - Миллий тадқиқот ядро университетида ўқимоқда. Кейинчалик улар ўз фаолиятини департаментда амалга ошириши назарда тутилган.
Бундан ташқари МАГАТЭ ибьлан ҳамкорликда қатор илмий-маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилмоқда. Коронавирус туфайли ушбу тадбирларнинг аксарияти онлайн ташкил этилмоқда. Уларда Ўзбекистонда 200 нафар мутахассис онлайн равишда ва 85 нафари бевосита чет давлатларга бориб иштирок этишди.
Тошкентбаев айтишига кўра, бу борада Россия билан айниқса яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Хусусан "Ростехнадзор" билан ҳамкорликда 2022-2023 йилларда 8 нафар ўзбекистонлик мутахассислар Россиянинг Ядро хавфсизлиги бўйича илмий-техник марказида, 3 нафари Ново-Воронеж АЭСида ва яна 2 нафарини Беларус АЭСида хавфсизликни назорат қилиш бўйича тажриба орттириш, ўрганиш учун юбориш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мажлисда шунингдек Ўзбекистонда 4 млн. тонна радиоактив чиқиндилар борлиги маълум қилинган эди. Ушбу чиқиндилар Совет Иттифоқи даврида уран конлари фаолияти натижасида тўпланиб қолган. Бу муаммо Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам мавжуд. Масалан, Қозоғистонда — 240 млн. тонна, Қирғизистонда - 132млн. тонна, Тожикистонда - 42 млн.тонна, - деб хабар қилинган эди брифионгда. Айни дамда ушбу чиқиндилар жойлашган ҳудудларни экологик соғломлаштириш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Магистр второго курса МИФИ Курбанияз Каньязов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2020
Бу Ўзбекистонни ўзгартирадиган имкониятим: МИФИ талабаси орзуи ва Россиядаги таълим ҳақида
Янгиликлар лентаси
0