Радиоактив чиқиндилар миқдори ҳақида илк бор хабар қилинди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишЗнак на двери кабинета "Рентген"
Знак на двери кабинета Рентген - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда бир неча миллион тонна радиоактив чиқиндилар бор, лекин радиация юқори бўлган ҳудудлар йўқ - Саноат хавфсизлиги қўмитаси.
ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Ўзбекистонда радиоактив чиқиндилар бор, лекин радиация юқори бўлган ҳудудлар йўқ, деб хабар қилишди АОКАда бўлиб ўтган брифингда Саноат хавфсизлиги қўмитаси мутасаддилари.
Ушбу радиоактив чиқиндилар Совет Иттифоқи даврида уран конлари фаолияти натижасида тўпланиб қолган. Бу муаммо Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам мавжуд. Масалан, Қозоғистонда — 240 млн. тонна, Қирғизистонда - 132млн. тонна, Тожикистонда - 42 млн.тонна.
Шу билан бирга Ўзбекистонда радиация миқдори нормадан юқори бўлган ҳудудлар мавжуд эмас, деди Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Сардорбек Якубеков.
"Юртимизда атроф-муҳитни мониторинг қилиш бўйича махсус дастур қабул қилинган. Дастурга асосан, экология ва геология қўмиталари билан ҳамкорликда керакли мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Мониторинг натижалари эса юртимизда сўнгги йилларда радиация миқдори нормадан юқори бўлган ҳудудлар мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда", — дея таъкидлади мутахассис.
Матбуот анжуманида хабар қилинишига кўра, Ўзбекистоннинг ушбу радиоактив чиқиндилар жойлашган ҳудудларини экологик соғломлаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан Европа Тикланиш ва тараққиёт банки, Европа Иттифоқи ҳамда қатор давлатларнинг ҳомийлиги ёрдамида 2 млн евро миқдорида биринчи грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинган.
Ушбу маблағлар ташкил қилинган гуруҳ фаолиятини қўллаб-қувватлашга, ҳамда Янгиобод ва Чоркесар шаҳарчаси атрофида сақланаётган радиоактив чиқиндиларни экологик соғломлаштиришга йўналтирилади. Жисмоний ишлар бошланиши 2022 йилнинг 3 чорагида кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0