Видео

С-70 “Охотник” сунъий онгли зарба берувчи - видео

Сунъий онг ёрдамида С-70 “Охотник” жанговар вазифаларни мустақил бажариши, бошқа учувчисиз аппаратлар билан биргаликда ҳаракат қилиши ёки 5-авлод қирувчи самлоётидан туриб бошқарилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Россиянинг оғир, зарба берувчи реактив учувчисиз аппарати С-70 “Охотник” илк бор намойиш этилди.

"Бизнинг мажмуамиз бошқа давлатларнинг ана шундай қуролларидан кўра устунликка эга. Уни “Жуда кўп ахборот аниқловчи, қайта ишловчи ва узатувчи тизимларга эга бўлган “учувчи компьютер” деб аташ мумкин. С-70 “Охотник” сунъий онгга эга бўлиб, у масофадан туриб бошқариладиган аппаратлардан мутлақ фарқ қилади", - дейди "Сухого" мутахассислардан бири.

Сунъий онг туфайли ушбу аппарат ўз олдига қўйилган жанговар вазифаларни мутақил бажариш, бошқа учувчисиз аппаратлар билан биргаликда ҳаракат қилиш ёки 5-авлод қирувчи самлоётидан туриб бошқарилиш имконига ҳам эга.
ОКБ “Сухого” томонидан ишлаб чиқилган ушбу учувчисиз аппаратнинг ўлчами кичик қирувчи самолётдек. Узунлиги – 14 метр, қанотлар кенглиги – 19 метр, оғирлиги 20 тоннадан ортиқ
У турли жанговар вазифаларни бажариши мумкин – разведкадан бошлаб нишонга аниқ бомба отишгача. Унинг имкониятларидан бири – рақиб ҳаво мудофаа тизимига кўринмаслик хусусиятидир.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала