Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспортини кўпайтирди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишЛинии электропередач в окрестностях села Партизанское в Крыму
Линии электропередач в окрестностях села Партизанское в Крыму - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2021
Oбуна бўлиш
Тожикистон электр энергиясини қўшниларга - Афғонистон ва Ўзбекистонга экспорт қилди.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Тожикистон йил бошидан буён электр энергияси сотишдан 93,5 млн $ фойда кўрди.
Республика электр энергияни қўшни давлатлар – Афғонистон ва Ўзбекистонга етказиб берди. Экспорт ўтган йилга нисбатан 1,8 баробарга ошди.
Тожикистон энергетика сектори маълумотларига кўра, экспорт ҳажми 40,5 млн $га ошди.
Тожикистонда жами 18,7 млрд кВт/соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 %га кўп.
Аввалроқ “Барки Тожик” ОАЖ Афғонистон ва Ўзбекистон электроэнергетика компаниялари билан электр энергияси етказиб бериш бўйича шартномалар тузгани ҳақида хабар берилганди.
Қайд этилишича, келишувга кўра, баҳор-ёз даврида Ўзбекистон ва Афғонистонга 3 млрд кВт/соат электр энергияси экспорт қилиниши режалаштирилган эди.
Янгиликлар лентаси
0