Жамият

Яқин кунларда Умра сафарига бориш имконияти тикланади

© REUTERS / Saudi Ministry of MediaПаломники на расстоянии во время Хаджа в Мекке
Паломники на расстоянии во время Хаджа в Мекке  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2021
Яқин вақт ичида умра сафари учун пўл тўлаб навбатда турганлар учун зиёратни амалга ошириш имкони пайдо бўлади - ЎМИ.
ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Яқин кунларда ўзбекистонликлар учун Умра сафарига бориш имконияти тикланади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси.
Бу ҳақида ЎМИ ва Дин ишлари қўмитаси раҳбариятидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига 1-9 декабрь кунилари бўлиб ўтган сафаридан сўнг маълум бўлди.
"Иншааллоҳ, яқин фурсатларда, COVID пандемияси бошланишидан аввал Умра сафари учун пул тўлаб, навбатда турганлар ва бошқа фуқаролар учун табаррук зиёратни амалга ошириш имкониятлари яратилади", - дейилган хабарда.
Зиёрат карантин тартибларига мувофиқ, меҳмонхоналарда зиёратчиларнинг хоналарга, автобусларда ўриндиқларга жойлаштиришда оралиқ масофа ҳисобига 50 фоизгача қисқартирилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқланган ҳолда тарқатиш ва бошқа карантин тартиб-қоидаларга қилган ҳолда амалга оширилади.
"Шу сабабли умра сафари учун тўлов миқдори унчалик катта бўлмаган миқдорда қўшимча маблағларни талаб этиши мумкин", - дейилган хабарда.
Умра зиёратлари муддатлари, қўшимча тўлов миқдори, вакцинация тўғрисидаги маълумотлар тез орада маълум қилинади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала