Иқтисод

Йирик шаҳарларда “Дюти фри” дўконлари очилади - президент

© Sputnik / Наталья СеливерстоваМагазин беспошлинной торговли (duty free)
Магазин беспошлинной торговли (duty free)  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2021
Ўзбекистонда катта шаҳарларда юқори даромадли хизматларни ривожлантириш, сайёҳлар учун сувенирлар савдоси, "дюти фри" дўконлари ташкил қилиш таклиф қилинди.
ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарларда солиқдан озод қилинган маҳсулотлар сотиш билан шуғуланадиган дўконлар очилади. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни бўлиб ўтган, хизматлар соҳасига бағишланган мажлисда айтиб ўтди.
"Яна бир масала – Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарларда “Такс фри” тизимини жорий этиш, шаҳар ичида “Дюти фри” дўконларини очиш орқали чакана савдо ҳажмини янада ошириш мумкин. Шу боис хорижий меҳмонларга харидлари учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизимини барча туристик шаҳарларда йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди", - дейилган хабарда.
Шунингдек, Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида юқори даромадли хизматларни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади. Масалан, Сергели туманидаги ер усти метроси атрофида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 5 мингта иш ўрни яратиш имконияти бор. Ёки рассомчилик, ҳайкалтарошлик, ҳунармандчилик маҳсулотлари сотиладиган “санъат кўчалари” ташкил этиш мумкин.
Умуман, Тошкент, Наманган ва Самарқанд шаҳарларида хизмат кўрсатиш соҳасида 750 минг иш ўрни ташкил этиш режалаштирилган. Келгуси йилда хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга 500 миллион доллар ажратилиши белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала