Дунёда

БССТ "Спутник V" вакцинасини қачон тасдиқлашини маълум қилди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишВ Казахстане началось производство вакцины Sputnik V
В Казахстане началось производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2021
БССТ "Спутник V" вакцинасини қачон тасдиқлашини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2022 йилнинг биринчи чорагида коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини тан олиши мумкин, деди БССТ Европа бўлими раҳбари Ханс Клюге RT телеканалига берган интервюсида.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, соғлиқни сақлаш соҳаси умуман сиёсатдан ташқарида бўлиши керак ва препарат ишлаб чиқарилган мамлакат муҳим эмас. Унинг таъкидлашича, октябр ойида Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси "Спутник V" ни фавқулодда фойдаланиш учун тавсия этилганлар рўйхатига киритиш бўйича ҳужжатларни имзолаган.
Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко октябр ойи бошида айтганидек, БССТда “Спутник V”ни тан олиш бўйича барча тўсиқларни олиб ташлашга муваффақ бўлди, баъзи маъмурий тартиб-қоидалар қолди. Кейинчалик РФПИ раҳбари Кирилл Дмитриев келаси бир неча ой ичида ташкилотдан рухсати кутмоқда.
Декабр ойида БССТ матбуот хизмати инспекция вакцинани баҳолаш учун Россияга 2022 йил январидан олдин келишини маълум қилди.
“Спутник V” аллақачон умумий аҳолиси тўрт миллиард киши бўлган 70тадан ортиқ давлат томонидан тан олинди, бу эса дунё аҳолисининг 50 фоиздан ортиғини ташкил қилади. 3,8 миллион эмланган россияликларнинг маълумотларини таҳлил қилиш асосида препаратнинг самарадорлиги 97,6 фоизга баҳоланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала