Жамият

Ис газидан заҳарланиш ва ёнғинларнинг асосий сабаби маълум бўлди

© Sputnikкомната имтирующая пожар при помощи 3d-тренажера
комната имтирующая пожар при помощи 3d-тренажера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2021
Ушбу йилда Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши оқибатида 125 киши вафот этган.
ТОШКЕНТ, 16 дек - Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги вақтларда ис газидан заҳарланиш, иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ёнғин ва бошқа бахтсиз ҳодисалар келиб чиқиши ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлмоқда.
“Hududgazta’minot” АЖ хабарига кўра, 2021 йил 15 декабрга қадарЎзбекистонда ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши туфайли 125 киши вафот этган, 115 киши жабрланган.
Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этмаслик;
ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш;
газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш шулар жумласидан.
Шунингдек, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик оқибатида ҳам кўплаб бахтсиз ҳодисалар содир бўлмоқда, - дейилган хабарда.
Мутахассислар хулосасига кўра, Республикада содир бўлаётган жами ёнғинларнинг 36,3% электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, 27,1% очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 13,6% иситиш печларини қуриш ва ишлатиш қоидаларининг бузилиши, 9,9% болалар шўхлиги оқибатида ва 3% газ жиҳозларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида содир бўлган.
Фавқулодда вазият юз берганда, “104” рақами орқали газ хизматига ёки “101” телефон рақами орқали ёнғин-қутқарув хизматига хабар беринг.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала