Жамият

Коронавирус: 219 кишида коронавирус аниқланди, 4 киши вафот этди

© Из личного архива Ольги БогушВрач-пульмонолог Ольга Богуш
Врач-пульмонолог Ольга Богуш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2021
Ўзбекистонда сутка давомида 219 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196 522 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Сутка давомида 219 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196 522 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (3), Андижон вилоятида (14), Бухоро вилоятида (12), Жиззах вилоятида (7), Қашқадарё вилоятида (10), Навоий вилоятида (2), Наманган вилоятида (7), Самарқанд вилоятида (26), Сирдарё вилоятида (3), Сурхондарё вилоятида (1), Фарғона вилоятида (10), Хоразм вилоятида (14), Тошкент вилоятида (53), Тошкент шаҳрида (57) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 193 277 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоиз.
Республикада жами 36,7 млн доза вакцинадан фойдаланилди.

Ўлим ҳолатлари

4 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 1 449 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 271,5 миллиондан ошди, 5,3 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (50,2 млн), Ҳиндистонда (34,7 млн), Бразилияда (22,2 млн).
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала