Маданият

Марказий Осиё давлатлари туркий дунё тарихини ўрганиш учун бирлашишди

© Пресс-служба АлтГУУчастники Второго Международного алтаистического форума "Тюрко-монгольский мир Большого Алтая: историко-культурное наследие и современность" (Барнаул, октябрь 2021 г.)
Участники Второго Международного алтаистического форума Тюрко-монгольский мир Большого Алтая: историко-культурное наследие и современность (Барнаул, октябрь 2021 г.) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2021
“Катта Олтой”нинг турк-мўғул дунёси: тарих ва ҳозирги замондаги ўхшашлик ва хилма-хилликлари” халқаро лойиҳаси илк бор Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россия олимлари, ўқитувчи ва талабаларини бирлаштирди.
Бу ҳақида лойиҳа ташкилотчилари – Олтой Давлат университетининг “Катта Олтой” олтойшунослик ва туркшунослик илмий-таълим маркази хабар қилди (ОлтДУ “Катта Олтой” ИТМ).
“Ушбу лойҳа ҳақидаги ғоя илк бор 2012 йилда, ОлтДУда Осиё халқаро изланишлар маркази очилган вақтда пайдо бўлга эди. ОТМнинг ўзи эса Шанхай ҳамкорлиги ташкилотига аъзо бўлди. Шу вақтдан бошлаб туркшунослик ва олтойшунослик биз учун устувор йўналишга айланди. 2019 йилда университетда “Катта Олтой”нинг турк-мўғул дунёси: тарих ва ҳозирги замондаги ўхшашлик ва хилма-хилликлари” халқаро лойиҳаси пайдо бўлди. Унинг мақсади Марказий Осиё олимларини турк дунёсининг маданий-цивилизацион асосларини ўрганишга жалб қилиш бўлди”, - дейди лойиҳа раҳбари, ОлтДУ президенти Сергей Землюков.
Лойиҳа ишларининг 2021 йилги якунини келтирар экан, “Катта Олтой” ИТМнинг халқаро экспертлар кенгаши раиси Анатолий Деревянко ушбу йил давомида кўп сонли янги иштирокчиларни жалб қилишга муваффақ бўлинганини маълум қилди.
“2021 йилда бизга яна 31-илмий-таълим муассасалари ва 22та университетлар ва илмий институтлар қўшилишди. Айни дамда лойиҳада “Катта Олтой” давлатлари илмий-таълим муассасаларининг 72 нафар олимлари фаолият олиб бормоқда. Ва асосийси ёш илмий ходимлар сони ҳам ошмоқда”, - дейди мутахассис.
© Пресс-служба АлтГУРуководитель НОЦ алтаистики и тюркологии "Большой Алтай", президент АлтГУ Сергей Землюков и председатель международного экспертного совета НОЦ алтаистики и тюркологии "Большой Алтай", академик РАН Анатолий Деревянко на открытии Международной школы молодых ученых — тюркологов и алтаистов (Барнаул, ноябрь 2021 г.)
Руководитель НОЦ алтаистики и тюркологии Большой Алтай, президент АлтГУ  Сергей Землюков и председатель международного экспертного совета НОЦ алтаистики и тюркологии Большой Алтай, академик РАН Анатолий Деревянко на открытии Международной школы молодых ученых — тюркологов и алтаистов (Барнаул, ноябрь 2021 г.) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2021
Руководитель НОЦ алтаистики и тюркологии "Большой Алтай", президент АлтГУ Сергей Землюков и председатель международного экспертного совета НОЦ алтаистики и тюркологии "Большой Алтай", академик РАН Анатолий Деревянко на открытии Международной школы молодых ученых — тюркологов и алтаистов (Барнаул, ноябрь 2021 г.)
Ушбу йилнинг муҳим воқеаси “Катта Олтой: Россия – Қирғизистон, 2021” экспедицияси бўлди. Жусуп Баласагын номидаги Қирғиз миллий университети (Баласагын номидаги ҚМУ) ректори Канат Садыков айтишига кўра, Қирғизистон ҳудудида сўнгги 50 йил ичида халқаро экспедициялар ташкил қилинмаган.
“Олимлар замонавий кўчманчиларининг маиший турмуш тарзи, моддий бойликларини ўрганиб чиқишди. Булар орасида анъанавий буюмлар – ўтов, қорамолчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар бор. Экспедиция давомида олинган билимлар ананавий маданий қадриятларнинг барқарор ва ўзгараётган жараёнлари ҳақида ҳикоя қилади. Қўшимча маълумот олиш учун шу каби этонографик экспедицияларни Олтой кўчманчилари яшаётган бошқа ҳудудларда ҳам ўтказиш мақсадга мувофиқ бўларди”, - деди ректор.
Экспеиция якунларига кўра давра суҳбати ва фотокўргазма бўлиб ўтди. Айни дамда Россия ва Қирғизистон олимлари “Қирғиз-олтой этногенетик ва этномаданий алоқалари” мавзусида монография тайёрлашмоқда.
© КНУ имени Ж.БаласагынаРектор Кыргызского национального университета имени Жусупа Баласагына (КНУ им. Баласагына) Канат Садыков
Ректор Кыргызского национального университета имени Жусупа Баласагына (КНУ им. Баласагына) Канат Садыков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2021
Ректор Кыргызского национального университета имени Жусупа Баласагына (КНУ им. Баласагына) Канат Садыков
Шунингдек лойиҳа доирасида Аманжолов номидаги Шарқий-Қозоғистон давлат университети ОлтДУ билан биргаликда “Катта Олтой – турклар келиб чиққан жой” номли виртуал музей яратиш устида ишламоқда.
Ушбу манбаа туркий цивилизациянинг энг етук ва муҳим ютуқларини, моддий ва бадиий маданияти ёдгорликларини ўз ичига олган бўлади. ОлтДУ вакиллари билан 3 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувда археологик экспонатларнинг 3D форматдаги деталлари муҳокама қилинди. У ерда ҳар бир томошабин Қозоғистон, Россия, Мўғулистон ва Хитой музейларида сақланаётган турк дунёсига оид материалларни томоша қилиши мумкин”, - дейди ШҚУ ректори Мухтар Толеген.
Ушбу йилда лойиҳа доирасида, М. Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг (ЎМУ) журналистика факультети вакиллари билан энг фаол ҳамкорлик амалга оширилди. “Катта Олтой” ИТМ ОлтДУ ҳамда М. Улуғбек номидаги ЎМУ билан ҳамкорликда 2022 йилдан бошлаб “Катта Олтой медиаҳудудининг ижтимоий хавфсизлиги” мавзусида магистрлик дастурини ишга туширишга тайёрламоқда.
© Национальный университет Узбекистана им. М. Улугбека (НУУз)Фото студентов факультета журналистики из Узбекистана
Фото студентов факультета журналистики из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2021
Фото студентов факультета журналистики из Узбекистана
“Бўлажак журналистлар учун ўз илдизларини билиш муҳим. Чунки ХХI асрда ҳар қандай халқ ўз муваффақиятини фақат хавфсизлик ва маданиятлараро яқин муносабатлар орқали таъминлаши мумкин. Маданиятлар аро мулоқот нимадан иборат бўлиши ва унинг сифати кўп жиҳатдан журналистларнинг эрудицияси, юқори профессионаллиги ва бағрикенглигига боғлиқдир. Ушбу йўналишда мутахассислар тайёрлаш – Катта Олтойнинг барқарор ривожланиши йўлида муҳим қадамдир”, - дейди ЎМУ журналистика факультети декани Махлие Мирсоатова
“Катта Олтой”нинг турк-мўғул дунёси: тарих ва ҳозирги замондаги ўхшашлик ва хилма-хилликлари” халқаро лойиҳаси Россия Фан ва олий таълим вазирлиги кўмаги ёрдамида, ОлтДУ томонидан 2019 йилдан буён амалга ошириб келинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала