Ўзбекистон мигрантларининг пул жўнатмалари янада кўпайди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2021
Oбуна бўлиш
Россия Банки маълумотига кўра, пул ўтказмалари миқдорида катта ўсиш Ўзбекистонда қайд этилди – 29,5 %.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Россия банки эълон қилган маълумотларга кўра, Россиядаги меҳнат мигрантлари 2021 йил III чоракда яқин хориж давлатларга 7,2 млрд $ жўнатди.
МДҲ давлатлари орқасида энг кўп қарийб 3,8 млрд $ қуйидагиларга юборилди:
Ўзбекистон (1,6 млрд $)
Қирғизистон (619 млн $)
Тожикистон (534 млн $)
Рўйхатнинг кейинги ўринларда Озарбайжон (281 млн $) ва Арманистон (268 млн $) жой олди.
Учинчи чоракда ушбу 5та давлатга ўтказилган маблағларнинг энг катта ўсиш Ўзбекистонда қайд этилди – 29,5 %. Камайиш фақат Тожикистонда (ўтган йилга нисбатан 1,8 %га камайди).
Умуман олганда учинчи чоракда жисмоний шахслар томонидан Россиядан бошқа давлатларга ўтказмалари ҳажми 11,028 млрд $ни ташкил этди. Бу ўтган чоракка нисбатан 5 % кам, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан эса 6 %га кўп.
Россиядан узоқ хориж давлатларнинг 5та етакчи давлатлар қаторида қуйидагилар:
Швейцария (1,8 млд $)
АҚШ (698 млн $)
Буюк Британия (587 млн $)
Германия (311 млн $)
Туркия (277 млн $)
Улар орасида фақат Туркияга ўсиши - 1%. Германияга пул ўтказмалар миқдори эса 29,7 фоизга камайди.
Янгиликлар лентаси
0