Сиёсат

Россиянинг Марказий Осиёдаги элчилари Тошкентда учрашишди

© пресс-служба Посольства России в УзбекистанеПослы России в странах Центральной Азии встретились в Ташкенте
Послы России в странах Центральной Азии встретились в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2021
Учрашувнинг муҳим мавзуси - Марказий Осиё давлатлари билан минтақавий ва халқаро "платформалар" ва биринчи навбатда МДҲ, ЕОИИ, КХШТ ва ШҲТ доирасида ҳамкорлик қилиш бўлди.
ТОШКЕНТ, 16 дек - Sputnik. Тошкентда Россиянинг Россиянинг Марказий Осиё давлатлари – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги элчиларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
Йиғилишни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко олиб борди. Унда Россия ТИВининг 18 ноябрь куни бўлиб ўтган кенгайтирилган мажлисида Президент Владимир Путин томонидан дипломатик хизмат олдига қўйилган вазифаларнинг амалий ижроси иуҳокама қилинди.
Россия ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар минтақадаги мавжуд вазиятни ҳамда қўшни ва йирик минтақавий бўлмаган давлатларнинг МОдаги вазиятга таъсирини таҳлил қилишди.
Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари билан имтиёзли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари қуриш мақсадида, Россия Россия ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини илгари суриш бўйича олиб борилаётган ишлар натижаларини муҳокама қилинди.
Учрашувнинг муҳим мавзуси - Марказий Осиё давлатлари билан минтақавий ва халқаро "платформалар" ва биринчи навбатда МДҲ, ЕОИИ, КХШТ ва ШҲТ доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўлди. Минтақа давлатлари билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилди. Бунда Россия ва Марказий Осиё учун муҳим лойиҳаларни дипломатик қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, суҳбат давомида Афғонистондаги вазият ва унинг эҳтимолий ўзгариши туфайли минтақа мамлакатлари учун янги чақириқ ва таҳдидлар пайдо бўлиши эҳтимоли ҳам муҳокама қилинди.
Россия дипломатлари келгусида ҳам ана шундай кўринишдаги учрашувлар ўтказиш амалиётидан фойдаланиш режалаштирилган.
© Пресс-служба МИД УзбекистанаМинистр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов принял заместителя Министра иностранных дел Российской Федерации Андрея Руденко.
Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов принял заместителя Министра иностранных дел Российской Федерации Андрея Руденко. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2021
Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов принял заместителя Министра иностранных дел Российской Федерации Андрея Руденко.
Шу куни Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко ва ушбу мамлакатнинг Марказий Осиё давлатларидаги дипломатик вакилларини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қабул қилди. Учрашувда томонлар минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар ва баҳо бердилар, шунингдек, Россия ва Марказий Осиё давлатлари билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала