Ҳодисалар

Тошкент вилоятида 5 кишини пичоқлаб ўлдирган йигитга ҳукм эълон қилинди

© Depositphotos / CunaplusТюремная камера
Тюремная камера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2021
Тошкент вилоятида 5 кишини пичоқлаб ўлдирган йигит умрбод озодликдан маҳрум қилинди
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. 14 декабрь куни Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ёпиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Айбланувчи Ш.I.га нисбатан Жиноят кодексининг 25-,97-моддаси 2-қисми "л" банди, 97-моддаси 2-қисми "а","в","г","ж","л","р" бандлари, 25-,97-моддаси 2-қисми "а","г","р" бандлари, 119-моддаси 2-қисми "г" банди, 130-моддаси 2-қисми "а" банди, 140-моддаси 2-қисми ва 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Суд ҳайъати судланувчи, жабрланувчилар, уларнинг қонуний вакиллари ва гувоҳларни кўрсатмаларини эшитиб, ишга қўшилган ҳужжатларни текшириб, тарафлар музокараси ҳамда судланувчининг охирги сўзини тинглаб, ўз ҳукмини эълон қилди.
Унга кўра, Ш.I.га Жиноят кодексининг 25-,97-моддаси (қасддан одам ўлдириш), 119-моддаси 2-қисми "г" банди (жинсий эҳтиёжни ўлдириш билан қўрқитиб, ғайритабиий усулда қондириш), 130-моддаси 2-қисми "а" банди (порнографик маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, намойиш этиш), 219-моддаси 1-қисми (фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш), 140-моддаси 2-қисми (интернет тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш), 97-моддаси 2-қисми "а","в","г","ж","р" бандлари (икки ёки ундан ортиқ шахсни, айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни, ўз хизмат ёки бурчини бажариши муносабати билан шахсни, ўта шафқатсизлик билан, безорилик оқибатида, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан қасддан ўлдириш) билан Жиноят кодексининг 59-моддаси 4-қисми тартибида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала