"Warner Brothers" Ўзбекистонда телекўрсатув суратга олди

© Yuz.uz"Warner Brothers" сняли телепередачу в Узбекистане
Warner Brothers сняли телепередачу в Узбекистане  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2021
Oбуна бўлиш
Warner Brothers Ўзбекистонда сайёҳликка бағишлашган телекўрсатув суратга олди. Кўрсатув 2022 йилда эфирга узатилади.
ТОШКЕНТ, 16 дек - Sputnik. "Warner Brothers" компанияси ўзининг "The Worldʼs Dangerous Roads" (Дунёнинг хавфли йўллари) туристик телешоусининг навбатдаги сонини Ўзбекистон ҳудудида суратга олиш ишлари якунлади, деб хабар қилмоқда "Янги Ўзбекистон" нашри.
Кўрсатув мавзусига кўра, голландиялик икки машҳур актрисалар Эсми ван Кампен ва Ханна ван Влиет Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишади. Қийинчиликлар ва машаққатли йўлларни босиб ўтган дастур қаҳрамонлари маҳаллий аҳоли маданияти ва ҳаёти, диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди. Продюсерлар Ўзбекистоннинг хорижий аудиторияга яхши таниш бўлмаган жойлари, тоғли ва чўл ҳудудларини намойиш этишга алоҳида эътибор қаратишди.
"Кўп йиллик тажрибамизга кўра, Ўзбекистонда суратга олиш жараёни, бошқа мамлакатларга нисбатан янада уюшқоқ, лўнда ва тартибли тарзда ўтди. Иш жараёнида ҳеч қандай муаммога дуч келмадик ва ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳамиздан мамнунмиз. Бошқа суратга олиш гуруҳларини ҳам биз каби Ўзбекистонга ташриф буюришини тавсия қиламан", - деди кўрсатув продюсери Манон ван Вугт.
"Саёҳатчилар" Зомин ва Зомин миллий табиат боғида бўлишди. Бешкуб ва Дугоба қишлоқларида улар миллий таом "тандир-гўшт" ва Зоминнинг ўзига хос нони билан татиб кўришди. Кўрсатув қаҳрамонлари "Зомин" санаториясида тунаб, ушбу мажмуанинг ўзига хос тарихи билан танишишди.
Шундан сўнг, шоу иштирокчилари "Айдаркул" кўл бўйидаги юрта оромгоҳида бўлиб, халқ мусиқаси билан яқиндан танишишди ҳамда "кўпкари" ўйини иштирокчисига айланишди.
Кўрсатув Нидерландия аудиторияси учун мўлжалланган ҳамда 2022 йилда эфирга узатилади. Лойиҳани суратга олиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги кўмагида ташкил этилди.
© Yuz.uz"Warner Brothers" сняли телепередачу в Узбекистане
Warner Brothers сняли телепередачу в Узбекистане  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2021
"Warner Brothers" сняли телепередачу в Узбекистане
Янгиликлар лентаси
0