Беш жилдлик турк дунёси солномасини нашрдан чиқади

© Пресс-служба Всемирного общества по изучению, сохранению и популяризации культурного наследия УзбекистанаКниги-альбомы, посвященные культурному наследию Узбекистана
Книги-альбомы, посвященные культурному наследию Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2021
Oбуна бўлиш
Россияда 5 жилдлик турк дунёси солномаси нашрдан чиқади. Унда турк дунёсининг ўрта асрлардан СССР даври ва XXI аср бошигача бўлган даври қамраб олинади.
Марказий Осиё халқаро олимлар жамоаси “Катта Олтой туркий дунё тарихий солномаси”нинг биринчи жилдини якунламоқда. У VI-XI асрлар оралиғида туркий халқлар ҳаётини тасвирлашга бағишланган. Жами бешта китоб яратиш режалаштирилган. Бу ҳақида Олтой давлат университети (ОлтГУ) "Катта Олтой" Олтойшунослик ва туркшунослик илмий-таълим маркази матбуот хизмати хабар берди.
Муаллифлар айтишига кўра, биринчи жилд 2022 йилнинг бошида нашрдан чиқади. Унда Катта Олтойда дастлабки туркларнинг пайдо бўлиши, Биринчи ва Иккинчи Турк хоқонлиги тарихи ва маданияти каби мавзулар ўрин олган. Шунингдек, мутахассислар ғарбий турклар маданияти, қабртошлар ва ёзгорликларни алоҳида ўрганишган. Китобда шунингдек, Булғор подшолиги, Ҳазар хоқонлиги ҳақида бўлимлар ҳам жой олади.
“Тоғли Олтой минг йиллар давомида ҳар хил этник гуруҳлар ва маданиятлар бешиги бўлган. Табиат ва иқлим шароитлари қанчалик қийин бўлмасин, қадимда ва ўрта асрларда бу ерларда ўзига хос маданият яратилган”- дейди тарих фанлари доктори, Фанлар Академияси Шарқшунослик институти бош илмий ходими Ғайбулло Бобоёров.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, Турк хоқонлиги даврида Тоғли Олтой ҳудудида шаклланган анъаналар Мўғулистон, Ўрта Осиё, Шаркий Туркистон, Шимолий Хитой ва Шарқий Европа каби кенг ҳудудларга тарқалган. Бу ҳам солнома яратилишида ўрин олган.
"Олтой халқлари тарихини ўрганишда уни Марказий Осиёдан ажратиб ўрганиш бирёқламалик бўлар эди. Чунки бу ҳудудлар худди қадим ва ўрта асрларда бўлгани каби бугун ҳам минтақа тарихини яратади. Шу сабабли Олтой халқлари ягона солномасини яратиш муҳим аҳамиятга эга”, дея аниқлик киритди Ғайбулла Бобоёров.
Мутахассис фикрига кўра, минтақа тарихини ўрганиш ҳар хил маданиятлар ўртасида ўзаро тотувлик ўрнатади ва биргаликда ёрқин келажакка ҳисса қўшади.
“Бу каби лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва оммалашиши бугунги кунда минтақада истиқомат қилаётган турли тилли халқлар ўртасида ўзаро бирдамликка хизмат қилади. Шунингдек, Олтой халқлари тарихи ҳақида нафақат умумий солнома чиқариш, балки ўлка тарихига бағишланган бадиий, илмий, тарихий ва ҳужжатли фильмлар яратиш лозим. Бу минтақада ички ва ташқи туризм ривожланишига ҳисса қўшади”, дейди мутахассис
Турк дунёси тарихий солномаси аллачақон турфа мамлакатлар олимларини бирлаштирган. Китоб Марказий Осиё мутахассисларининг кўп йиллик ҳамжиҳатдаги фаолиятининг натижаси бўлади.
"10 йилдан зиёд вақтдан буён Томск, Новосибирск, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон ва Хитой олимлари билан биргаликда туркий халқлар тарихи, шунингдек, славян-туркий маданий-тарихий алоқаларини ўрганмоқдамиз. Мақсадимиз Марказий Осиё давлатлари туркий, мўғул ва олтой халқлари тарихи ва уларнинг славян дунёси билан алоқалари билан шуғулланадиган олимларнинг интеграциялашувидир”, - дейди "Катта Олтой" Олтойшунослик ва туркшунослик илмий таълим маркази раҳбари, профессор Сергей Землюков.
Олтой давлат университети олимларининг сўзларига кўра, ҳар йили солноманинг бир жилди нашрдан чиқади. Иккинчи китоб XIII-XVI асрлардаги турк дунёсига бағишланган бўлса, учинчи китоб XVI ва ХХ аср бошида турк дунёсининг Россия империяси билан ўзаро алоқалари ҳақида ҳикоя қилади. Яна бир жилд “ХХ асрда СССР ва "Турк дунёси" дея номланган бўлса, сўнгги бешинчи жилд “XXI аср бошида Россия ва Турк дунёси” деб аталган. Кейинги китоблар билан ишлашга Ўзбекистон, Тожикистон ва Мўғулистон олимлари қўшилади.
Беш жилдлик солнома Россия Фан ва олий таълим вазирлиги кўмагида Олтой давлат университети томонидан "Катта Олтой турк-мўғул дунёси: ўтмишдаги ва ҳозирги бирдамлик ва хилма-хиллик" лойиҳаси доирасида нашр этилади.
Янгиликлар лентаси
0