Россия

ФХХ Москвада ИД* тарафдори-талабани қўлга олди - видео

© ФСБ РФ / Фотобанкка ўтишСотрудник ФСБ РФ во время спецоперации
Сотрудник ФСБ РФ во время спецоперации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2021
Москвада ИД* тарафдори қўлга олинди, у талабаларни “вербовка” қилишга ҳаракат қилган.
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Москвада тенгдошлари орасида жиноий мафкурани тарғиб қилган Россия технологик университети (Москва радиотехника, электроника ва автоматлаштириш институти - МИРЭА) талабаси қўлга олинди, деб хабар қилди ФХХ.
“Пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирининг талабаларини диний экстремистик ва террористик ҳаракатларга жалб қилишга уринган “Ислом давлат”* халқаро террористик ташкилоти тарафдори фаолиятига чек қўйилди”, — дейилган хабарда.
Тергов маълумотларига кўра, Марказий Осиё республикаларидан бирининг фуқароси бўлган йигит бир неча бор “ИШИД”* жангариларини оқлаган ва Ироқ ва Сурияда халифалик қуришга чақирган.
У университет ётоқхонасида қўлга олинди.
Террорчилик фаолиятига оммавий даъват ёки терроризмни оқлаш бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Охирги икки йил давомида Россия хавфсизлик кучлари 90тадан ортиқ терактни олдини олди.
* Ташкилот террорчи сифатида тан олинган ва Россияда тақиқланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала