Жамият

Коронавирусдан ҳимоя: анор шарбати нимаси билан фойдали?

© Sputnik / Асатур ЕсаянцГранат
Гранат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2021
Қайси маҳсулот организмни айёр коронавирусдан ҳимоя қилишга, беморларни эса касалликдан тузалишига ёрдам беради?
Бу ҳақида Sputnik Беларусь ҳамкасбларимизнинг махсус рукнида ўқинг.
Анор бойлик ва фаровонлик рамзи, ва бу бежизга эмас. Қадимда ушбу мева тансиқ маҳсулот ҳисобланган, шунинг учун уни фақат бой одамлар истеъмол қилган. Ҳозирга вақтда анорни ҳамма супермаркетлар ва бозорлардан топиш мумкин. Аммо, соғлом турмуш тарзи тарафдорларининг, умуман ўз соғлиғига бефарқ бўлмаган инсонларнинг муҳаббатига анор шарбати сазовор бўлган. Хўш, ичимликнинг фойдаси нимада ва нега уни коронавирусдан ҳимоя қиладиган восита дея эътироф этишмоқда? Sputnik Беларусьнинг махсус рускнида ўқинг.
Анор шарбатининг фойдали жиҳатлари
Анор шарбати ҳақиқатдан ажойиб таркибга эга. Унда ошқозон-ичак тизимини меъёрлаштирадиган аминокислоталар ва барча микроэлементлар-витамин С, В гуруҳи витаминлари ва минераллар мавжуд. Анор шарбатини мунтазам истеъмол қилиш қонда гемоглобин миқдорини кўпайтиради. Темир етишмаслиги анемиясида, мураккаб операциядан сўнг организмни қайта тиклашга ёрдам беради. Шунингдек, анор шарбати юрак-қон томир тизимига ҳам яхши таъсир қилади.
Шарбат таркибидаги антиоксидантлар организмни мустаҳкамлашга ва зарарли токсинларни ҳайдаб чиқаришга ёрдам бергани учун ҳам, уни шамоллаш ва грипп мавсумида истеъмол қилиш керак.
Анор шарбати табиий иммуномодулятор, у иммун тизимини фаоллаштиради. Шунинг учун ҳам бу ичимлик коронавирусни енгишга ёрдам берувчи маҳсулотлар сирасига кирган. Шарбат вирус ва яллиғланишга қарши кучли таъсирга эга бўлиб, унинг таркибидаги ўсимлик полифеноллари эса вирусга ёмон таъсир қилади.
Анор шарбати оғиз бўшлиғини бактериялардан ҳимоя қилишдек ажойиб хусусиятга ҳам эга. Бошқа шарбатлар туридан фарқли ўлароқ, уни ҳатто қандли диабетда ҳам истеъмол қилиш мумкин, албатта меъёрида.
Анор шарбатининг зарарли жиҳати
Суюлтирилмаган анор шарбатидан эҳтиёт бўлиш лозим. Таркибидаги кислоталарнинг катта концентрацияси туфайли ошқозонни безовта қилиши мумкин. Ошқозон яраси ва кучли гастритга чалинганлар шарбатдан воз кечганлари маъқул. Қабзиятдан азият чекаётганлар ҳам шарбатдан чекланишлари керак.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала