Жамият

Марказий банк янги 50 минг сўмликдаги хатони тан олди

© Пресс-служба ЦБ УзбекистанаЛицевая сторона новой купюры в 50 000 сумов
Лицевая сторона новой купюры в 50 000 сумов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2021
Ўзбекистон Марказий банки янги банкнота дизайнида аниқланган техник хато ушбу пуллар муомалага чиқарилишидан олдин бартараф этилишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 17 дек - Sputnik. Яқинда Ўзбекистонда чиқарилиши эълон қилинган янги 50 минг сўмлик банкнотада хато топилганини Марказий банк тан олди ва ушбу хато банкнота муоалага чиқарилмасдан олдин тўғриланишини маълум қилди.
Миллий валютамиз дизайнига бефарқ бўлмаган фуқароларимиз томонидан 50 000 сўмлик банкнот намунасининг олд томонида “Ал-Ҳаким ат-Термизий” мақбараси тасвири туширилганлиги, аммо мақбара номи “Абу Исо ат-Термизий” деб ёзилганлиги билдирилди.
Мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлиги маълум бўлди.Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Марказий банки янги дизайндаги 50 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилишини ҳамда мақбаранинг номи тўғри қайд этилишини маълум қилади.
Шуниндек, Банк банкнотлар дизайнларига бефарқ бўлмаган фуқароларга ўз миннатдорлигини билдирган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала