Германия Европада RTни таъқиб қилмоқда - Мария Захарова

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишДевушки на стенде телеканала RT
Девушки на стенде телеканала RT - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2021
Oбуна бўлиш
Биз Германияда дуч келган ва дуч келаётган қаршиликка дунёнинг бошқа ҳеч бир мамлакатида дуч келганимиз йўқ, - Маргарита Симонян.
ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг махсус вакили Мария Захарова Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига ЕИ ОАВни назорат қилиш органи Тобиас Шмид ҳаракатларига эътибор қаратишни сўради.

"ГФР дастлаб RT DE (Russia Today немис тилида) телеканалига ўз ҳудудида лицензия беришдан воз кечишди. Кейин Германия Люксембургга босим ўтказиб ундан RTга лицензия бермасликни талаб қилди. Бу цензура эмас - таъқиб қилишнинг ўзи. ЕХҲТ жим тураверадими? Рибейру хоним (ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили), биз сиздан бундай хулқ-атворни кескин қоралашни талаб қиламиз", - деди Захарова.

Бироз олдин, Люксембург Россининг Russia Today телеканалига лицензия беришдан воз кечган эди. Уларнинг изоҳида "намислар ҳукуматининг ахбороти ва таҳлили асосида" кўрсатилган эди. Германия ОАВ назорат хизмати Тобиас Шмид RT унинг "ғашига тегаётганини" ва унинг "чорасини кўриб қўйишини" маълум қилган эди.
Маълумот учун, 16 декабрь куни узоқ муддатли уринишлардан RT DE немис тилида узулуксиз янгиликлар бериб турувчи телеканали иш бошлаган эди. Лекин каналнинг YouTubeдаги саҳифаси тез орада блокланди.

Телеканал раҳбари Маргарита Симонян "Биз Германияда дуч келган ва дуч келаётган қаршиликка дунёнинг бошқа ҳеч бир мамлакатида дуч келганимиз йўқ", - деган эди.

Russia Today (RT)
RT дунё тилларида эфир олиб борувчи Россия телеканали. RT DE Германияда 2014 йилда немис тилида эфирга чиқа бошлаган. Ўтган давр мобайнида ижтимоий тармоқларда оммавийлик бўйича у Германиянинг энг етакчи ОАВига айланди. Хусусан, сўнгги 12 ой давомида Facebookда ўқиш ва изоҳ қолдиришлар бўйича RT DE - Bild, Der Spiegel, ZDF ва Tagesschau нашрларидан ўзиб кетди. Crowdtangle маълумотларига асосан.
Германия Европада RTни таъқиб қилмоқда - Мария Захарова ЕҲХТга мурожаат қилди 78и бир неча йил давомида Германиянинг энг оммавий ОАВлари топ-5лигига киради. Ундан ташқари телеканалнинг интернет саҳифаси (RT.com) Германия ичида оммавийлиги бўйича Deutsche Welle дан ошиб кетган. (SimilarWeb маълумоти).
Янгиликлар лентаси
0