Колумнистлар

Очиқ осмон шартномасини бузиш – АҚШнинг хавфли ташаббуси

© ВВС СШАRC-135U - АҚШ разведкачи самолёти
RC-135U - АҚШ разведкачи самолёти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2021
АҚШнинг глобал хафсизликка доир мажбуриятлардан воз кечиши - Россия ва Хитойга қарши юқори технологияли урушга тайёргарлик кўраётганини англатиши мумкин - ҳарбий шарҳловчи.
ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Маълумки, Россия 18 декабрдан бошлаб “Очиқ осмон шартномасидан” (ООШ) чиқди. Бу АҚШнинг 2020 йил 22 ноябрь куни ушбу шартномадан чиқишига мувофиқ жавоб бўлди.
Бу АҚШ томонидан ўн йиллар давомида яратилган дунё хавфсизлик тизимини биринчи бор синдирилиши эмас. Америка учун Евроа ёки Осиёдаги “ҳамкорлар” ёки Ер шаридаги бошқа давлатлар манфаатлари сариқ чақага ҳам арзимайди.
Бироз олдин Вашингтон бир неча ўзи учун ноқулай бўлган Хаво ҳужумидан ҳимоя ва Ўрта ва яқин масофага учувчи ракетлар ҳақидаги халқаро шартномалардан чиққан эди.
Энди навбат Коинотда оммавий қурол воситаси жойлаштириш ҳақидаги шартномага келганга ўхшайди. АҚШ ҲҲКнинг X-37 шатллининг коинотга узоқ сафарларининг мақсади ҳалигача мутлақ сир бўлиб қолмоқда.
Афтидан АҚШнинг порлоқ келажаги йўлида, Пентагонни ҳеч қандай халқаро шартнома чеклаб турмаслиги керак – бу уларнинг глобал, стратегик вазифаси. Европа хавфсизлигини қурбон қилса ҳам бўлади.
Очиқ Осмон ҳақидаги шартнома 1992 йилнинг 24 мартида Хельсиникида имзоланган бўлиб, 2002 йилнинг 1 январидан кучга кирган. Унга кўра бир давлатнинг махсус фотокамералар билан жиҳозланган самолётлари бошқа давлат устидан учиб ўтишга ҳуқуқ беради. Шартномани ЕХҲТнинг 34та давлати, жумладан АҚШ ва Канада ҳам имзолаган эди. Унга кўра дунёнинг турли мамлакатлари устидан амалга оширилган парвозлар давомида жамланган материаллар ягона базага жамланар эди.
ООШни разведка воситаси деб қабул қилиш керак эмас, чунки бугунги кунда мавжуд сунъий йўлдошлар битта мамлакат устида муаллақ қолиши ва кераклича маълумот тўплаш имконига эга. Жумладан электромагнит тўлқинлари ёрдамида ҳам.
Россиянинг фаол иштирокида қабул қилинган ООШ биринчи навбатда ўзаро ишонч, ҳарбий-сиёсий хавфсизлик, очиқликни мақсад қилган ва бир кун келиб низолар тугашига умид бахш этаётган эди.
Шу сабабли Россия ҳукумати 2020 йилнинг 22 ноябрида Вашингтоннинг ООШдан чиқиш ҳақидаги қарорини афсус билан қабул қилди. Россия президентининг матбуот котиби “Америка иштирокисиз ушбу шартномадан маъно йўқ”, деб изоҳ берди. Москва НАТОнинг бошқа давлатлари бор бўлган, лекин АҚШ бўлмаган шартномада иштирок этишни ўзига эп билмади. Чунки улар керакли маълумотни АҚШга етказиб туриши мумкин эди.

Муаммони чигал қилиш

Аслида Вашингтон ўзаро парвозлар ғоясини биринчи бўлиб олға сурган эди (ўзига хос разведка). Кейинчалик шартномани рақамли платформага ўтказиш (ўзлари устувор бўлган соҳага) таклиф қилинди. Ўз вақтида Россия ҳудудидаги ҳарбий объектларни самолётдан туриб суратга олишга рухсат бериш – осон қарор бўлмаган эди. Лекин Россия мукаммал рақамли суратга олиш техникаси яратганидан сўнг эса, АҚШ ўз ҳудудида “учиш мумкин бўлмаган зоналар” ва бошқа тўсиқлар ташкил қила бошлади.
Бироз олдин АҚШ Давлат департаменти Россияни ООШ доирасида олинган маълумотлардан АҚШ ва Европада стратегик муҳим объектларга зарба бериш учун фойдаланишни мақсад қилишда айблаган эди. Гўёки бунинг учун Россиянинг Ер орбитасида жойлашган ҳарбий кисмик аппаратлари борлигини унутиб қўйгандек.
ООШ доирасида ҳамкорлик қилишда АҚШ ва НАТОнинг доимий равишда бир томонлама устуворликка эга бўлишга ҳаракат қилиши доимий равишда кузтилди. Бунда фактларни қисман кўрсатиш, очиқча ёлғон, жавобгарликни бошқага тўнкаш ва бошқа қатор услублар қўлланилди.
Аслида эса Американинг нодемократик Россия ва Хитойга қарши айбловлари ортида АҚШда юқори истеъмол даражасини сақлаб қолиш - бошқалар ҳисобига яшаш истаги ётади холос.
Вашингтоннинг Ҳаво Мудофааси, Яқин ва ўрта масофага учувчи ракеталар ҳақидаги ва Очиқ осмон шартномаларидан чиқиши – ягона стратегияни англатади. Улар келажакда Европа ва Тинч Океани ҳарбий ҳаракатлар ҳудудларида ўзларининг “кўп доменли, булутли” (multi-domain cloud) сценарийларини эркин амалга оширишлари учун имкон яратмоқда. Яъни олдин имзоланган хавфсизлик шартномаларига кўра ракета қуроллари жойлаштириш жойи, уларнинг учиш узоқлиги бўйича олган мажбуриятларидан халос бўлишмоқда. Жумладан гипертовушли қуроллар борасида ҳам.
АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларини қўллаш доктринаси “Қўшин тирик қолиши ва бир вақтнинг ўзида жанговар қувватни кучайтириш бўйича проактив ва реактив оператив схема” деб номланадиган бўлса, бу фақат бир нарсани англатади - юқори технологияли урушга тайёргарлик кўришни. Россия ва Хитойга қарши.

Амалий функция

Пентагоннинг номақбул ҳаракатлари унинг Осиё ва Европадаги ҳамкорларига катта зарар етказиши мумкин. АҚШнинг бундан хабари бормикан, лекин йўқотишларсиз глобал сиёсатни юритиб бўлмайди. Европа буни тушунармикан?
Берлинда 23 ноябрь куни бўлиб ўтган анжуманда Очиқ Осмон шартномасига таалуқли, қуйидаги қизиқ суҳбат бўлиб ўтди.
Вернер Зоне, Германия атлантик ассоциацияси бошқармасидан:
- Очиқ Осмон ҳақидаги шартнома Шарқ ва Ғарб орасида муҳим ҳамкорлик аспобларидан бири эди. Афсуски у бкор қилинди. НАТО ушбу шартномага қайтишга тайёрми? Сиз ушбу муҳим шартномага қайтиш учун Россия билан суҳбат қилишга тайёрмисиз?
Йенс Столтенберг, НАТО бош котиби:
- НАТО қуролларни назхорат қилиш устида ишламоқа, жумладан ООШ устида ҳам. Лекин биз Россия томонидан ушбу шартномага амал қилиш борасида айрим муаммоларни кўрдик, биз шунингдек Россиянинг шартномадан чиқиш ҳақидаги қароридан афсусдамиз, лекин биз суҳбатга тайёрмиз. Мен учун қурол аслаҳа бўйича суҳбат қилиш – бу кучсизлик белгиси эмас. Биз ўзимизга ишонамиз, биз кучлимиз, шу сабабдан ҳеч қачон Россия билан гаплашишдан қўрқмаймиз.
Берилган савол аниқ эди, лекин жавоб – ноаниқ бўлди. Демак шартноманинг кейинги тақдирида ҳея қандай яхшилик кутиш керак эмас.
Столтенберг, албатта, ООШни ким бузганини жуда яхши билади. АҚШ Германия ва ЕИнинг бошқа мамлакатлари фикрига зиш равишда ҳеч қандай муҳокамасиз, ўз манфаатлари йўлида шартномани тарк этди.
Ғарб ва Шарқ орасида кейинги қарама-қаршиликда ҳам Шмолий альянс чекланган эркинликка эга. Шартномалар ҳеч нарсани чекламай қўйган. Европаликлар фикри – ҳеч нарсани ҳал қилмайди.
Пентагоннинг ўрта масофага учувчи гипертовушли ракеталари Европада жойлаштирилмаганининг ягона сабаби – улар ҳалиям учишли билмаслигидадир.
“Яқин ва ўрта масофаларга учувчи ракеталарни Европа ва Осиё-Тинч океани ҳудудида жойлаштириш, ҳудудий ва глобал хавфсизликка жиддий таҳдид солади. Шу сабабли бизнинг бу каби ракеталарини жойлаштиришни таъқиқлаш ҳақидаги таклифимиз ҳалигача ўз кучида қолмоқда”, - деди яқинда Россия Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов.
ООШ номли поезд жўнаб кетган бўлсада, Россия ТИВи бугун АҚШ ва НАТО билан имзоланиши мумкин бўлган бир неча шартномалар лойиҳаларини эълон қилди. Агар Москванинг “деэскалация қилиш” ва “янги хавфсизлик мувозанати” ўрнатиш ҳақидаги таклифлари “ҳамкорлар”ни қониқтирмаса, унда дунёни рус қуролининг чиройи асраб қолади.
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленкнинг Telegram-каналига обуна бўлинг.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала