Россия Афғонистонга 100 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами етказиб берди

Oбуна бўлиш
Россиянинг Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамининг учинчи партияси 18 декабрь ҳарбий траснпорт самолётида олиб келинди. Унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон бор.
ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Ноябрь ойидан буён Россия Афғонистонга 100 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдам етказиб берди, жумладан дори-дармонлар ҳам, деб хабар қилди Россиянинг Афғонистондаги элчиси Дмитрий Жирнов.
"18 декабрь куни Россия мудофаа вазирлигининг ҳарбий траснпорт самолёти 36 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ва афғон халқига ҳозир керак бўлаётган муҳим дорилар олиб келди. Бу бизнинг инсонпарварлик ёрдамимизнинг учинчи партияси. Россия махсус самолётлари ёрдамида Афғонистонга ноябрдан бери жами 100 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами олиб келинди", - деди Россия элчиси.
"Қобулда бугун ҳаво -8 даража совуқ. Инсонпарварлик ёрдами олиб келган Россия ҳарбий-транспорт самолёти бир неча соатдан сўнг афғонистонлик Россия талабаларни олиб қайтади", - дейилган видеолавҳа изоҳида.
Янгиликлар лентаси
0