Иқтисод

Россия компанияси Тошкентда пенополиуретан заводи ишга туширди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишПроизводство мебели
Производство мебели  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2021
"Фомлайн" компанияси кейинги босқичларда пружина блоклари ва матраслар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Россиялик бизнесмен Артура Согомонянга тегишли "Фомлайн" холдинги Ташкентда мебель саноати учун эластик пенополиуретан ишлаб чиқарувчи завод қурди.
"Россиянинг энг йирик пенополиуретан ишлаб чиқарувчи корхоналаридан бири томоидан Ўзбекистонда ташкил қилинган ушбу лойиҳа қиймати $20 млн доллардан ортиқ. Корхона Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўз фаолиятини бошлаган. Корхона қуввати йилига 10 минг тоннадан ортиқ", - дейилган хабарда.
Корхонада фойдаланилаётган ускуналар Германия, Италия, Испания, Англия, Хитой ва Беларусда ишлаб чиқарилган.
Хабарда айтилишига кўра, бу "Фомлайн" компаниясининг Ўзбекистондаги биринчи лойиҳаси бўлиб, кейинги босқичларда корхона диван ва каравотлар учун пружина блоклари ва матраслар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала