Шавкат Мирзиёев Корея бизнес вакиллари билан учрашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев встретился с представителями бизнеса Кореи
Шавкат Мирзиёев встретился с представителями бизнеса Кореи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2021
Oбуна бўлиш
Корея ишбилармонлари Ўзбекистонда рақамлаштириш, “яшил” энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, фармацевтика ва геология соҳаларига қизиқиш билдиришди.
ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Кореяга амалга оширилган давлат ташрифининг якунида ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
"Икки мамлакат орасида товар айирбошлаш икки баробарга ортиб, 2,2 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистон иқтисодиётида Кореядан йўналтирилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 7 миллиард доллардан ошди. Кейинги беш йилда мамлакатимизда Корея сармояси иштирокидаги корхоналар сони икки баробар кўпайди. Бугун улар мингтадан ортиқ. Кореялик компаниялар билан биргаликда Ўзбекистонда умумий қиймати 9 миллиард доллардан зиёд 52 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда", - деди Шавкат Мирзиёев.
Корея ишбилармонлари Ўзбекистонда тадбиркорлик учун яратилган шароитларни юксак баҳолаб, инвестицион ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдиришди. Хусусан, рақамлаштириш, “яшил” энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, фармацевтика, геология соҳалари ва бошқа йўналишларда умумий қиймати 5 миллиард доллардан ортиқ 40 та янги лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев встретился с представителями бизнеса Кореи
Шавкат Мирзиёев встретился с представителями бизнеса Кореи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2021
Шавкат Мирзиёев встретился с представителями бизнеса Кореи
Тадбирда Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазири Мун Син Ук, Корея халқаро савдо уюшмаси раиси Кристофер Ку, Корея Эксимбанки, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), "SK Ecoplant", "Posco", "Samsung", "SK Nexilis", "Youngone", "KIA Motors", "K-water", "KT-Net" ва кўплаб бошқа компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
Маълумот учун Жанубий Корея Ўзбекистоннинг йирик хорижий ҳамкори ва инвесторларидан биридир. Статистка Қўмитаси хабарига кўра, 2021 йилнинг 10 ойида Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати қуйидагича: 1. Хитой – 6,1 млрд., 2. Россия – 5,9 млрд., 3. Қозоғистон – 3,2 млрд., 4. Туркия – 2,7 млрд., 5. Корея – 1,5 млрд.
Янгиликлар лентаси
0