Сиёсат

“Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқоти: вазирлар нималарни муҳокама қилишди

© Sputnik / Дильшода РахматоваВ Самарканде состоялась первая министерская встреча диалога Индия – Центральная Азия с участием Афганистана
В Самарканде состоялась первая министерская встреча диалога Индия – Центральная Азия с участием Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2021
Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратишди.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Деҳлида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқоти ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учинчи йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги сиёсат, иқтисодиёт, рақамлаштириш ва маданий-гуманитар йўналишдаги алоқаларни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Минтақавий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, таҳдид ва хатарларга биргаликда қарши курашиш чоралари юзасидан фикр алмашилди.
Камилов ўз нутқида “Ҳиндистон – Марказий Осиё” шаклидаги ўзаро ҳамкорлик салоҳиятидан янада тўлиқроқ фойдаланиш, икки минтақанинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш, жумладан, барқарор савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация алоқаларини шакллантириш, маҳсулотларни Ҳиндистон ва Марказий Осиё бозорларига олиб кириш учун “яшил йўлак” ташкил қилиш, IT-мутахассислари учун платформа яратиш муҳимлигини таъкидлади.
Камилов: Афғонистондаги вазиятда қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди
Мулоқотда иштирок этувчи ҳар бир давлатда навбат билан йиллик тадбирларни ўтказадиган “Ҳиндистон ва Марказий Осиёдаги таҳлилий марказлар форуми” таҳлилий платформасини ташкил этиш таклиф этилди.
Таъкидланишича, Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Бу давлатнинг халқаро яккаланиб қолишига йўл қўймаслик учун унга нисбатан можародан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Сессиялар доирасида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Мозори Шарифдаги халқаро аэропортни тиклашга киришди

Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши

Август ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
* Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала