Жамият

Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваМакет строящегося в Ташкенте Центра исламской цивилизации
Макет строящегося в Ташкенте Центра исламской цивилизации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2021
Низом билан Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари белгиланди.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали хабар берди.
Низомга мувофиқ, қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
ҳомийлик хайриялари;
президент ёки ҳукумат қарорларига мувофиқ ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
тақиқланмаган бошқа манбалар.
Маблағлар илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш, ноёб асарлар сотиб олиш орқали марказ китоб фондини кенгайтириш, илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот учун грант ажратишга сарфланади.
Шунингдек, мултимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилишга сарфланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2017 йилдаги қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон Ислом маданияти маркази ташкил этилди. Кейинроқ шу йилнинг ўзида давлат раҳбари унинг номини Ислом цивилизацияси марказига ўзгартиришни таклиф қилди.
Мавзуга оид:
Ислом цивилизацияси маркази итальян биллурлари билан безатилади
Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказини мутлақо янги дизайнда қуришни буюрди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала