Жамият

Коллеж ва техникумларда контракт тўлаш муддати узайтирилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2021
Ўзбекистонда коллеж ва техникумларга кирган ўқувчиларнинг контракт тўлаш муддати 20 январгача узайтирилди.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўзбекистон коллеж ва техникумларига 2021/2022-ўқув йилида тавсия қилинган абитуриентлар 20 январгача контракт тўловини тўлаши мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ, коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари якуни бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентларга 2021/2022-ўқув йилида ўқиш учун белгиланган тўловларнинг камида 50 фоиз миқдорини тўлаш муддати 2022 йилнинг 20 январигача (20 январь куни ҳам) этиб белгиланган.
Шунингдек, 2021/2022-ўқув йили қабулида коллеж ва техникумларга кириш тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентларнинг касб олишга бўлган қизиқишини инобатга олган ҳолда, истисно тариқасида, уларни берган аризаларига мувофиқ имтиҳон топширган фанлар мажмуаси бир хил бўлган касб ёки мутахассисликларнинг вакант ўринларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга рухсат этилди.
Қайси ҳокимлик талабаларга контрактини тўлаб беришда етакчи
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала