Дунёда

Лондонда омикрон туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди

© REUTERS / Dado Ruvic/IllustrationТест на COVID-19 на фоне надписи "Омикрон"
Тест на COVID-19 на фоне надписи Омикрон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2021
Сўнгги кунларда Буюк Британияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 93 мингдан ошиб кетди.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Лондон мэри Содиқ Хон коронавируснинг омикрон штамми билан касалланиш кескин кўпайгани сабаб шаҳарда фавқулодда ҳолат жорий этилганини эълон қилди. Бу ҳақда у Twitterʼдаги саҳифасида ёзди.
“Биз омикрон билан касалланишнинг авж олишидан ўта хавотирдамиз – сўнгги 24 соат ичида биз мамлакатда пандемия бошлангандан буён энг кўп касалланишни қайд этдик”, - дея тушунтирган Хон Sky News телеканали эфирида.
17 декабрь куни Буюк Британияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 93 мингдан ошиб кетди. Сўнгги етти кун мобайнида мамлакатда 477 мингдан зиёд касалланиш қайд этилган. Бу ўтган ҳафтага қараганда қарийб 40 фоизга кўпроқ.
Аввалроқ Буюк Британия ҳукумати бу янги штамм тарқалиши ортидан коронавирус чекловларини кучайтирган эди. Иш берувчиларга ходимларини масофавий ишлаш тарзига ўтказиш тавсия қилинган, аксарият ёпиқ биноларда ниқоб тақиб юриш яна мажбурий бўлган. Биринчи марта айрим оммавий тадбирларга ва тунги клубларга ташриф буюриш учун тўлиқ эмланганлик тўғрисидаги электрон гувоҳномани кўрсатиш талаби жорий этилган.
"Омикрон” биз ўйлагандан кўра хавфлироқ бўлиши мумкин - ЖССТ

Омикрон штамми аллақачон 89 та мамлакатда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, COVID-19нинг омикрон штамми 89 мамлакатда аниқланган ва тез суръатларда тарқалмоқда.
Ташкилотнинг таъкидлашича, омикрон дельтага қараганда жуда тез тарқалмоқда. Айрим давлатларда ҳар 1,5-3 кунда омикрон ҳолатлари икки баробарга ошмоқда.
Омикрон деб номланган коронавируснинг янги штамми ноябрда Ботсвана ва Жанубий Африка Республикасида аниқланган эди. ЖССТ уни “хавотир туғдирувчи” деб тан олган. Мутахассислар янги штаммни коронавирусни бошдан кечирганлар ҳам, эмланганлар ҳам юқтириб олиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.
Мавзуга оид:
Ўзбекистон омикрон штамм сабаб қатор давлатлар билан авиақатновларни тўхтатади
Отабеков: омикрон штамм иккинчи ва учинчи мамлакатлар орқали кириб келиши мумкин
Исроил омикрон штамми сабаб чегараларини хорижликлар учун ёпди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала