Тошкент–Деҳли йўналишидаги парвозлар сони кўпайтирилади

© SputnikБоинг 767
Боинг 767 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2021
Oбуна бўлиш
Энди Тошкент–Деҳли–Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига 2 маротаба амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 24 декабрдан бошлаб Деҳлига парвозлар сонини оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Энди Тошкент–​​Деҳли–Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига 2 маротаба – сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Парвозлар жадвали:
Тошкент–Деҳли (Тошкент вақти билан): жўнаб кетиш 02:15, манзилга етиб бориш 05:45;
Деҳли–Тошкент (Деҳли вақти билан): жўнаб кетиш 08:15, Тошкентга етиб келиш 10:45.
Таъкидланишича, мазкур йўналиш бўйича бир томонга авиачипталар нархи 2,8 миллион сўм (багажсиз) ва 2,6 миллион сўмни (багаж билан) ташкил этади. Нархлар 2021 йил 17 декабрь ҳолатига кўра амал қилади.
S7 Airlines Волгораддан Фарғонага мунтазам парвозларни йўлга қўйди
Янгиликлар лентаси
0