Миграция

Тюменда мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланади

© Sputnik / Алексей МайшевМужчина на фоне такси
Мужчина на фоне такси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2021
Меҳнат мигрантларига вилоят ҳудудида жамоат транспорти, шаҳар атрофида йўловчи ташиш соҳаларида фаолият юритиш тақиқланади.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Россиянинг Тюмень вилоятида 2022 йилдан патент билан ишлаётган чет элликларга жамоат транспорти ва такси хизматида ишлаш тақиқланади.
Регион губернатори Александр Моор тегишли фармонни имзолади.
Меҳнат мигрантларига вилоят ҳудудида жамоат транспорти, шаҳар атрофида йўловчи ва юк ташиш соҳаларида фаолият юритиш тақиқланади.
Россия 2022 йилда мигрантлардан воз кечадими?
Аввалроқ Ханти-Мансий автоном округи шунга ўхшаш қарорни қабул қилган эди.
Россиянинг “Чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисидаги” қонунига биноан минтақа ҳукуматлари ҳар йили патент билан ишлаётган мигрантларнинг айрим фаолият турига жалб қилишни тақиқлаши мумкин.
Россияда судланганлиги бўлган ҳайдовчиларга таксида ишлаш тақиқланиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала