Ўзбекистонликлар Янги йил байрамида неча кун дам олиши маълум бўлди

© Sputnik / Андрей Сорокин / Медиабанкка ўтишОгни первой новогодней ёлки
Огни первой новогодней ёлки  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2021
Oбуна бўлиш
Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;
олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.
Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:
8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;
7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;
14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;
16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.
Янгиликлар лентаси
0