Ангренда иккита юк поезди тўқнашуви оқибатида 20 та вагон ағдарилди – видео

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишУкладка железнодорожного полотна
Укладка железнодорожного полотна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2021
Oбуна бўлиш
Ангрен кўмир конида 2 та электровоз тўқнашиши натижасида 20 та вагон ағдарилиб кетган. Ҳодиса оқибатида машинист ва унинг ёрдамчиси енгил тан жароҳати олган.
ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудида поезд ағдарилиб кетгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат бўйича маълумот берди.
Хабарда ёзилишича, ҳолат 19 декабрь куни соат 05:03 да Ангрен шаҳридан 19 километр шарқий йўналишда жойлашган "Ўзбеккўмир" АЖга қарашли Ангрен кўмир кони ҳудудида содир бўлган. 010-сонли локомотив состав электровознинг сиқилган ҳавосиз қолиши оқибатида бошқарувсиз ҳаракатланган ва 1-йўлда ҳаракатланиб кетаётган 017-сонли локомотив составига урилган.
Оқибатда жами 33 та юк вагонидан 20 таси (010-сонли поезддан 14 та кўмир ортилган юк вагон ва 017-сонли локоматив составидан 6 та бўш вагон) темир йўл изидан чиқиб ағдарилган.
Сурхондарёда поезд ва юк автомобили тўқнашиб кетди
Ҳодиса оқибатида 010-поезд машинисти ва унинг ёрдамчиси енгил тан жароҳати олган. Улар касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат оқибатларини бартараф этиш мақсадида воқеа жойига "Ўзбеккўмир" АЖ тасарруфидаги "Темир йўл транспорт" филиалидан 2 та юк крани, 2 та погрузчик ва 50 нафар ишчи ходим жалб этилган.
Терговга қадар текширув олиб борилмоқда
Янгиликлар лентаси
0