Жамият

Бу йил мактабларда Янги йилни нишонлаш мумкинми

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишНовогодняя иллюминация
Новогодняя иллюминация - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2021
Истисно тариқасида фақат бошланғич синф ўқувчиларига ўз синф хоналарида байрам тадбирларини ўтказишга рухсат берилган.
ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Жорий йилда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида таълим муассасалари ҳудудида Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш мумкин эмас. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу борада Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёни ҳамда вазирликнинг тегишли буйруғи чиқарилган.
Вазирлик томонидан мактабларда Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар тақиқланган:
юқори синф ўқувчилари иштирокида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирларни режалаштириш ва ўтказиш;
байрам билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш мақсадида ота-оналардан турли хил ноқонуний пул йиғимларини амалга ошириш;
мактаб фойеси ва синф хоналарини сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш (ўқувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклар бундан мустасно).
Истисно тариқасида бошланғич синф ўқувчиларига ўз синф хоналарида байрам тадбирларини ўтказиш ҳамда мактаб ҳовлисида янги йил арчасини безатишга рухсат берилади. Унда ота-оналар карантин қоидаларига риоя этган ҳолда иштирок этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси ўзбекистонликларга Янги йил байрамини оила даврасида нишонлаш тавсия этган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала