Дунёда

Жапаров кортежини байроқчалар билан кутиб олишди - президент муносабати

© Пресс-служба президента КР / Султан ДосалиевКортеж президента Кыргызстана
Кортеж президента Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2021
Ижтимоий тармоқларда Қирғизистон президенти машинасини йўл четида сафга тизилиб, қўлларидаги байроқчаларни силкитиб кутиб олаётганлар акс видео тарқалди.
ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров маъмурияти давлат раҳбари кортежи билан боғлиқ ҳодисага муносабат билдирди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда президент машинаси ўтиб кетаётганда йўл четида одамлар сафга тизилиб, қўлларидаги байроқчаларни силкитаётгани акс этган видео тарқалган эди. Бу ҳолат Жалолобод вилоятидаги Барпи қишлоғида рўй бергани айтилган. Бу тармоқ фойдаланувчиларининг ғазабига сабаб бўлди.
Қирғизистон раҳбари матбуот котиби Эрбол Султанбаев президент Жапаров бунга ўхшаш ҳолатларга қарши эканини маълум қилди.
“Жалолободдаги ҳолат юзасидан рўй берган воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун хизмат текшируви ўтказилмоқда. Жумладан, маҳаллий аҳоли бунга мажбурлангани ёки мажбурланмагани аниқланмоқда”, - деди Султанбаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон иқтибос келтирган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала