Мактабларда Янги йил байрамини нишонлашга ҳеч қандай чекловлар йўқ – ХТВ

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишПраздничная сдача экзаменов в "Московской школе Деда Мороза"
Праздничная сдача экзаменов в Московской школе Деда Мороза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2021
Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазирлиги унинг биринчи хабари нотўғри талқин қилингани билдирилган.
ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Халқ таълими вазирлиги мактабларда Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ хабарномага қўшимча изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз, унда мактаблар ўқувчилари иштирокида таълим муассасалари ҳудудида Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш мумкин эмаслиги (бошланғич синф хоналаридан ташқари) маълум қилинган эди.
ХТВнинг янги хабарида вазирликнинг мактабларга Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ чеклов юзасидан тегишли хати нотўғри талқин қилинганини билдирган.
“Умумтаълим мактаблари ҳудудида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмаслигини билдирамиз”, - дейилган хабарда.
Шу билан бирга мактабларда пул йиғимлари ҳамда ота-оналарнинг эътирозларини олдини олиш мақсадида ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида мактаб ўқувчиларига Янги йил байрамини ўтказиш тавсия этилмайди.
“Республика махсус комиссиясининг турли хил корпоратив байрам ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ тақиқлар вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотларига татбиқ этилганлигини маълум қиламиз”, - дея қўшимча қилинган хабарда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Махсус комиссиянинг қарорига кўра давлат ташкилотларига Янги йил байрами муносабати билан корпоратив байрам тадбирларини ўтказиш тақиқлангани ҳақидаги хабар тарқалган эди, аммо бу борадаги расмий хабар эълон қилинмаган эди.
Янгиликлар лентаси
0