Миграция

Мигрантларни алмаштириш бўйича янги таклиф: энди қурилиш майдонларига кимлар жалб этилади

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишМигранты
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2021
Мигрантлар ўрнига қурилиш майдонларида ишлаш учун унчалик бой бўлмаган ҳудудлардан россияликларни жалб қилиш керак - Валерий Фадеев.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Мигрантлар ўрнига қурилиш майдонларида ишлаш учун унчалик бой бўлмаган ҳудудлардан россияликларни жалб қилиш керак, деб айтди Россия президенти ҳузуридаги фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш кенгаши раиси Валерий Фадеев.
Унинг сўзларига кўра, Россияда мигрантлар ўртасида кадрларни ташкиллаштирилган танлов тизими ўз самарадорлигини кўрсатди. Мамлакат фуқароларини ишга жойлаштириш учун ҳам худди шундай механизм яратиш керак.
"Миллионлаб меҳнат мигрантларга хизмат қилувчи кучли тизим мавжуд. Россия ҳудудларида ишга ёллаш тизимига ўхшаш нарса йўқ. Уни яратиш керак", - деди Фадеев.
Бу Россия ҳукуматининг коронавирус пандемияси туфайли қурилиш объектларида кадрлар етишмаслиги муаммосини ҳал қилишга қаратилган биринчи ташаббуси эмас.
Илгарироқ Федерал жазони ижро этиш хизмати мигрантларни маҳбуслар билан алмаштиришни таклиф қилди. Адлия вазирлиги ва Тергов қўмитаси бу ташаббусни қўллаб-қувватлади.
Ўз навбатида Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин пенсионерларни жалб қилиш таклифи билан чиқди.
Ижтимоий тадқиқотлар ва фуқаролик ташаббусларини ривожлантириш институти эса ихтисослаштирилган таълим муассасалари талабаларини қурилиш лойиҳаларига жалб қилишни таклиф қилди.
Бу нафақат ишчи кучи танқислигини тўлдиради, балки янги битирувчиларга ўз касбий фаолиятини яхшироқ ўзлаштиришга ёрдам беради.
Бундан олдин Россия Давлат Думаси ахборот сиёсати, ахборот технологиялари ва коммуникациялари қўмитаси раиси Александр Хинштейн Sputnik’га берган интервьюсида
Москва ҳукуматининг уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида мигрантлар меҳнатидан фойдаланишни камайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Сиёсатчи асосий устуворликни пандемиядан кейин ишга муҳтож бўлган Россия фуқароларига бериш керак, деб ҳисоблайди. Бироқ, Москва ва ҳудудларда МДҲдавлатларидан юқори малакали кадрларига талаб юқори.
“Бизга барча соҳа ва йўналишларда малакали мутахассислар келишини истардик: шифокорлар, муҳандислар, саноатчилар, қишлоқ хўжалиги ходимлари, IT -мутахассислар”, - деб тушунтирди Хинштейн.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала