Жамият

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида яна чанг бўрони кузатилиши мумкин

© SputnikПыльная буря в Узбекистане
Пыльная буря в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2021
Синоптиклар хабарига кўра, 21 декабрь куни мамлакат ҳудудларида кучли шамоллар ва Туркманистон томондан чанг бўронлари кириб келади.
ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Ўзгидромет 21 декабрь куни айрим ҳудудларда чанг бўрони кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Синоптиклар хабарига кўра, 21 декабрь куни мамлакат ҳудудларида кучли шамоллар ҳамда Туркманистон чегара ҳудудларидан чанг бўронлари кириб келиши кутилмоқда.
Шу куни шамол тезлиги Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида 17-22 метр/секундгача, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида эса 17-22 метр/секундгача, баъзи жойларда 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Шу сабабли Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида чанг бўрони ва ғуборлар кузатилиши мумкин.
19 декабрь куни Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чангли бўрон кузатилган эди.
Мавзуга оид:
Чанг миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди
Ўзбекистонда кузатилган чанг бўрони саломатлик учун қанчалик хавфли
Ўзбекистондаги чанг бўрони космосдан қандай кўринди
Ўзбекистондаги чанг Арабистон чангидан нимаси билан фарқ қилади?
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала