Россия

Путин Россия учун асосий таҳдидни айтди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2021
Россия президенти экстремизмни мамлакат ҳамжиҳатлиги учун тўғридан-тўғри таҳдид деб атади.
ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Экстремизм Россия бирдамлигига таҳдид солади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин мамлакат хавфсизлик органлари ходимлари куни муносабати билан йўллаган видео табригида маълум қилди.
Путиннинг сўзларига кўра, мамлакат фуқаролари орган ходимларидан экстремизмга қарши курашда ҳам муваффақиятларни кутишади.

“Бу Россия ҳамжиҳатлиги учун тўғридан-тўғри таҳдид. Ксенофобия, ижтимоий ва диний адоватнинг ҳар қандай кўринишининг олдини қатъиян олиш, одамларнинг, айниқса, ёшларнинг ноқонуний давлатга қарши фаолиятга жалб қилинишига йўқ қўймаслик зарур”, - деди Путин.

Звезда” телеканали сайтида эълон қилинган видеода Россия раҳбари 2021 йилнинг 11 ойи давомида мамлакатда террорчиликка оид 61 та, жумладан, 32 та терактнинг олди олинганини маълум қилди. 11 йил мобайнида эса шунга ўхшаш 200 дан зиёд фожианинг олди олинган.
Мавзуга оид:
Россия ФХХ 3 нафар Украина махсус хизмат жосусини қўлга олди
ФХХ Москвада ИД* тарафдори-талабани қўлга олди
Мурманск вилоятида теракт амалга оширмоқчи бўлган ИД* тарафдорларини йўқ қилинди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала