Дунёда

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилди

© Фото: Минздрав КазахстанаМинистр здравоохранения Казахстана Алексей Цой
Министр здравоохранения Казахстана Алексей Цой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2021
Бир ярим йил Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири бўлиб ишлаган Алексей Цой ишдан бўшатилди.
ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Давлат раҳбари фармони билан Цой Алексей Владимирович Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод қилинди”, - дейилган хабарда.
Sputnik Қозоғистон хабарига кўра, Алексей Цой соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан ўз хоҳишига кўра кетган.
“Ҳа, ўз хоҳишига кўра. Бошқа хизматга ўтиши муносабати билан”, - дея маълум қилишган мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигида.
Собиқ вазир қайси лавозимни эгаллашига ойдинлик киритилмаган.
Цой ушбу лавозимга 2020 йил 25 июнда Елжан Биртанов ўрнига тайинланган эди. Биртанов ўшанда коронавирусга чалингани сабабли ўз лавозимидан олинган. Цой вазирлик лавозимига тайинлангунга қадар президент ишлари бошқармаси тиббий марказига раҳбарлик қилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала