Россия

Россияда яна бир COVID-19 га қарши вакцинанинг клиник тадқиқотларига рухсат берилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишШприц
Шприц - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2021
Россия ССВ бурунга сепиладиган (спрей) кўринишидаги коронавирусга қарши вакцинанинг клиник тадқиқотларини ўтказишга рухсат берди.
ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Генериум” компаниясига бурунга сепиладиган (спрей) кўринишидаги GNR-099 коронавирусга қарши вакцинанинг клиник тадқиқотларини ўтказишга рухсат берди. Бундан дори воситаларининг давлат реестри маълумотлари дарак бермоқда.
Тадқиқотда 1320 нафар кўнгилли иштирок этиши кўзда тутилмоқда. Тадқиқотларни 2023 йил 31 декабрида якунлаш режалаштирилмоқда.
Тадқиқот давомида вакцинанинг иммуногенлиги ва хавфсизлиги “Гам-Ковид-Вак” препаратининг кўрсатгичлари билан таққосланади.
Мавзуга оид:
Гинцбург коронавирусга қарши бурунга сепиладиган вакцина хавфсизлигига баҳо берди
“Спутник Лайт” ва бурунга сепиладиган вакцинани бир вақтнинг ўзида олиш мумкинми
Путин коронавирусга қарши янги вакцина синовларида иштирок этади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала