Жамият

Шамол, ёмғир, ҳарорат пасайиши: ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади

© Pixabay / Anrita1705 Зонт, иллюстративное фото
Зонт, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2021
Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Бугун кундуз куни республиканинг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийсида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати +10...-+15... даража илиқ бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет матбуот хизмати хабар бермоқда.
21 декабрда республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво шароити сақланиб туради, фақат шимолий ҳудудларга кундуз куни ва жануби-ғарбий ҳудудларга кечга томон Кавказ ҳудудларидан антициклон кириб келиши бошланади, ушбу ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси +0...+5 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз куни +15...+18 даража илиққача кўтарилади, шимолда +7...+12 даража илиқдан юқори бўлмайди.
22 декабрда кириб келиш шарққа томон силжийди, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +4...+9 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.
21-22 декабрда совуқ ҳаво кириб келишида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Ўзгидромет яқин кунларда шамол кучайиши ҳақида огоҳлантирди
23-24 декабрда ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг шимолида об-ҳаво шароити яна ўзгаради. Ушбу ҳудудларга Волга бўйи ҳудудларидан антициклон кириб келади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Ҳаво ҳарорати кечалари +0...+5 даража илиқ, кундузи 23 декабрда +8...+13 даража илиқ атрофида бўлади.
24 декабрда ҳарорат республика бўйича +5...+10 даража илиқни ташкил этади, шимолда эса +0...+5 даража илиқгача пасаяди.
Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала