Спорт

Тошкент каратэ бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

© Пресс-служба НОК УзбекистанаУзбекистанка завоевала бронзу по каратэ на юношеской Олимпиаде
Узбекистанка завоевала бронзу по каратэ на юношеской Олимпиаде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2021
Тошкент шаҳри келаси йил барча ёш тоифаларидаги қитъа чемпионатини қабул қилади.
ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Тошкент шаҳрида 2022 йилда барча ёш тоифаларидаги каратэ бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу ҳақда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Осиё каратэ федерациясининг конференциясида маълум қилинган. Унда Бутунжаҳон каратэ федерацияси президенти Антонио Эспинос, Осиё каратэ федерациясининг биринчи вице-президенти Алам Муллаев иштирок этган.
“Ушбу тадбир кун тартибидан келаси йил ўтказиладиган қитъа чемпионатига мезбонлик қилувчи давлатни аниқлаб олиш масаласи ўрин олган эди. Аҳамиятлиси, унда Тошкент шаҳри келаси йил барча ёш тоифаларидаги қитъа чемпионатини қабул қиладиган бўлди”, - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, аввалги мезбон давлатлар ўз юртларидаги эпидемиологик вазият сабаб мусобақани қабул қила олишолмайди.
Ўзбекистонлик каратэчи WKF бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Чемпионат қайси саналарда ўтказилишига аниқлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент 2019 йил июль ойида катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини қабул қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала