“UzAirways” талабалар учун чипталарга 50 фоиз чегирма беради

© Sputnik / СтрингерТоржественная встреча нового Boeing 787 Dreamliner в Ташкенте
Торжественная встреча нового Boeing 787 Dreamliner в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2021
Oбуна бўлиш
28 декабрдан 2022 йилнинг 10 январь кунига қадар талабалар чипталарни 50 фоизли чегирма билан харид қилишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси талабалар учун маҳаллий рейсларга байрам чегирмалари тақдим этади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

2021 йилнинг 28 декабрь кунидан 2022 йилнинг 10 январь кунига қадар талабалар чипталарни 50 фоиз чегирма билан харид қилишлари мумкин.

Чегирма барча авиачипталар учун фақат эконом-класс тарифларида амал қилади ва ўз шаҳридан узоқда жойлашган олий ўқув юртларида кундузги бўлимда таҳсил олаётган талабаларга тақдим этилади.

Чегирмали авиачипта олиш учун, йўловчи талабалик гувоҳномаси ва олий ўқув юрти деканатидан маълумотнома тақдим этиши керак.
Янгиликлар лентаси
0