“UzAuto Моtors” қатор автомобилларни сотиш бўйича аризаларни қабул қилишни тўхтатди

© Пресс-служба UzAuto Motors АО UzAuto Motors объявляет о старте продаж четырех моделей бренда Chevrolet –Spark, Cobalt, Nexia и Lacetti в Таджикистане

АО UzAuto Motors объявляет о старте продаж четырех моделей бренда Chevrolet –Spark, Cobalt, Nexia и Lacetti в Таджикистане
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2021
Oбуна бўлиш
2022 йил 1 январгача “Nexia”, “Spark”, “Cobalt”, “Lacetti” автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилиш тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. “UzAuto Моtors” компанияси бугундан энг харидоргир автомобилларни сотиш бўйича аризаларни қабул қилишни тўхтатди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бутун дунё бўйлаб ярим ўтказгичларни етказиб беришда узилишлар глобал автомобил саноатида узоқ давом этган инқирозга олиб келган. “UzAuto Моtors” ҳам бундан мустасно эмас.

“2021 йил 20 декабрдан 2022 йил 1 февралгача “Nexia”, “Spark”, “Cobalt”, “Lacetti” автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатиб, барча куч-ғайратимизни олдиндан буюртма қилинган автомобилларни ишлаб чиқаришга қаратилмоқда”, - дейилган хабарда.

Компания бу қарорни қабул қилиш учун осон бўлмагани, аммо ҳозирги шароитда компания аввал берилган буюртмалар бўйича автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзининг устувор вазифаси деб билишини қайд этган.
“UzAuto Motors” “Captiva” харидорларига пулларини қайтаришни бошлади
Аввалроқ “UzAuto Motors” ноябрь ва декабрь ойларида етказилиши керак бўлган автомобиллар бўйича муддатни яна 2 ойга узайтирган эди.
Янгиликлар лентаси
0