Жамият

Чангли ҳавода аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур чоралар кўрилган – ССВ

© Pixabay / Песчаная буря
Песчаная буря - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларда яна чанг бўрони кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) чангли ҳаво шароитида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур чоралар кўрилганини маълум қилди.
Жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 179 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиаллари домий шай ҳолатда.
Бундан ташқари, мамлакат бўйлаб 2861 та тез тиббий ёрдам бригадаси зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизимида фаолият кўрсатаётган қарийб 17 минг нафарга яқин шифокор ва 52 минг нафардан зиёд ҳамшираларга зарур кўрсатмалар берилган.
Қолаверса, аҳоли 1003 қисқа рақамли Саll-маркази малакали мутахассисларидан чангли ҳаводан қандай ҳимояланиш бўйича туну кун керакли маслаҳат ва тавсиялар олишлари мумкин.
Нафас йўли сурункали касалликлари бор кишиларга чангли ҳавода ташқарига чиқмасликларини тавсия қилинган.

Вазирлик тавсиялари

Хона ёки иншоотларни нам латта билан тозалаб туриш, уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, бундай вазиятда нам сочиқларни осиб қўйиш, кондиционер ва ҳавони тозалаш тизимлари ҳам асқатади.
Деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш, кўпроқ сув ичиш, тез-тез душ қабул қилиш нафас олишни енгиллаштиради. Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб туриш ҳам катта самара беради.
Очиқ ҳавода юрганда, албатта, тиббий ниқоб тақиб юриш ва уларни ҳар икки соатда алмаштириш шарт. Ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва ёши катта инсонлар ҳам бундай вазиятда эҳтиёткор бўлишлари тавсия этилади.
“Агар юртдошларимизда ташқи муҳитдаги чанглар туфайли нафас қисиши, бурун битиши, аксириш, бурун оқиши, кўзларда қичишиш ва қизариш, томоқда кучли қичишиш, қичишиш билан кузатиладиган йўтал белгилари юзага келса, тезда оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиникаларга мурожаат қилишлари лозим”, - дейилган хабарда.
Кеча Ўзгидромет республиканинг қатор ҳудудларида чанг бўрони ва ғуборлар кўтарилиши мумкинлигини хабар қилган эди.
Мавзуга оид:
Чанг миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди
Ўзбекистонда кузатилган чанг бўрони саломатлик учун қанчалик хавфли
Тошкент чангдан қандай ювилмоқда - видео
Ўзбекистондаги чанг бўрони космосдан қандай кўринди
Ўзбекистондаги чанг Арабистон чангидан нимаси билан фарқ қилади?
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала